1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент: Ислом цивилизацияси маркази илмий фундаментал база бўлиши лозим

15:20 / 25.06.2019 2464 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили июнда Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази қурилишига рамзий тамал тоши қўйган эди. Ўтган вақт давомида бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Иншоот ертўласи ва деворлари қурилди, айни пайтда том қисми конструкциялари монтаж қилинмоқда.

Қарийб 10 гектарни эгаллаган муассаса илмий-маърифий марказ бўлади. Бино ертўласида музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни реставрация қилиш хоналари бўлади. Биринчи қаватда кутубхона, анжуманлар зали, аждодларимизнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва меъморлик анъаналарига бағишланган кўргазма заллари жойлашади. Марказий фойега Усмон Қуръони қўйилади. Иккинчи қаватдан ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар ва бошқа хоналар ўрин олади.

Давлат раҳбари қурилиш жараёнини кўздан кечирди, бинонинг ички ва ташқи кўриниши, гумбаз ранглари юзасидан ўз тавсияларини берди.

- Бу марказ орқали илм, маърифат, маданият ривожига миллатимиз қўшган ҳиссани муҳрлаб қўймоқчимиз, бу улуғ меросни халқимизга, ёшларимизга етказмоқчимиз. Ислом цивилизацияси маркази шу йўналишдаги илмий муассасалар учун фундаментал база бўлиши лозим. Ўзбекистон халқаро ислом академиясидаги ўқув ишлари бу марказ билан ҳамоҳанг бўлиши, талабалар юқори курсларни шу ерда ўқиб, ўқитувчилар малака ошириши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Усмон Қуръонини безавол сақлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Уни талабга мос ҳарорат ва ёруғлик даражасини таъминлаган ҳолда сақлаш, зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича давлатимиз раҳбари кўрсатмалар берди.


Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунда юртимиздаги масжидларни обод этиш, уларни қайта бунёд қилиш ва жомеъларни гўзал ҳолатга келтириш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.Шу давоми...

2456 11:24 / 01.03.2022
Айни кунларда пойтахтда маданий мерос ҳафталиги ўтказилмоқда. Ҳафталик тадбирларида хориждан бир қатор олимлар иштирок этмоқда. Улар орасида Темурийлар уюшмаси давоми...

2349 16:34 / 04.07.2023
Мино яқинида зиёратчилар учун 12 та янги тураржой биноси қурилади. Бу ҳақда Ҳаж ва Умра миллий қўмитаси маслаҳатчиси жаноб Саад Ал Қурайш маълум қилди.Ҳаж бутун давоми...

1693 17:45 / 27.12.2023
Бугун, 2019 йилнинг 28 март куни Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида .Ислом ndash тинчлик ва бағрикенглик дини, мавзусидаги Халқаро конференциянинг очилиши давоми...

2588 15:00 / 28.03.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021