1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дунё имтиҳондан иборат

15:02 / 03.11.2018 6136 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон бу дунё ҳаётини кишиларнинг «имтиҳон жойи» деб таърифлайди. Бу дунё ҳаёти охират саодатига эришиш учун воситадир. Ҳаётнинг барча соҳаси, оилавий шароит, бозор, ишхона, чойхона ёки парламент ва ҳоказо – барчаси кишиларнинг имтиҳон жойларидир. Анкабут сурасида шундай дейилган:

ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ

«Одамлар «Иймон келтирдик», дейишлари ила синалмай, тарк этилишларини ўйладиларми? Ва, батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам синовдан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак» (2-3-оятлар).

Оятнинг маъноси шуки, кўпчилик кишилар «Иймон келтирдик», деб айтсак, шунинг ўзи кифоя қилади, биз ҳақиқат йўлида юрган бўламиз, деб ўйлайдилар. Улар бу йўлда имтиҳон, синовга дучор бўлишларини унутиб қўядилар. Аллоҳ таоло аввалги умматларини турли синовлардан ўтказган. Шундан сўнггина ростгўйлар ёлғончилардан ажралиб чиққан. Исломда нажотга эришиш фақат «шу динга мансубман» дейиш билан бўлмайди, балки кенгчилик ва қийинчилик соатларида Ислом таълимотларига бир хил амал қилган кишигина ҳақиқий мусулмон бўлади. Дунёдаги яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам аслида имтиҳон учундир.

Аллоҳ таоло Муҳаммад сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ

«Ва таъкидки, сизларни синармиз, токи, сизлардан мужоҳидларни, сабрлиларни билсак ва хабарларингизни имтиҳон этсак» (31-оят).

Анбиё сурасида:

ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ

«Сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз», дейилган (35-оят).

Мулк сурасида эса:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭧ

«Подшоҳлик Ўз қўлида бўлган Зот баракотли, улуғ бўлди. У ҳар бир нарсага ўта қодирдир. У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди», деган оят бор (1-2-оятлар).

Ҳаётга шундай назар билан қараш кишиларда юксак ахлоқий фазилатларни келтириб чиқаради. Шунингдек, инсонлар руҳини ёмонликлар устидан ғолиб келишга тайёрлайди.


“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий алайҳиссаломнинг қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо ўғилчаси жон бераётганини айтиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чақиртирди. Расулуллоҳ давоми...

2825 15:00 / 23.11.2021
Амир Аҳмад ибн Тулун баъзибаъзида масжидга бориб меҳробдаги имомларнинг қироатига қулоқ солиб турар эди. Бир куни ходимларидан бирини чақириб деди Фалон давоми...

2257 15:18 / 21.10.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўладиrdquo, деганлар.Имом Муслим давоми...

11637 15:31 / 28.04.2024
Аҳмад ибн Юсуф ўзининг .Мукофот ва гўзал оқибат, номли китобида шундай ёзади.Ҳорун ибн Маллул отасидан жуда катта молдавлатни мерос қилиб олди. У молни ҳисоб китоб давоми...

2573 11:58 / 15.12.2022