1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қимматли васият

07:10 / 03.07.2019 2265 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Товус раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: «Бир замонлар ақлли, фаросатли одам бўлган экан. У кексайгач, уйда ўтириб қолибди. Бир куни ўғлига: «Мен уйда ғамга ботиб қолдим, олдимга одамларни олиб келсанг, бир суҳбатлашиб, ёзилсам», дебди. Ўғли бориб, бир неча кишини тўплаб, шундай дебди: «Отамнинг олдига кириб, у билан суҳбатлашинглар. Агар ундан ёмон нарса эшитсангиз, айбга буюрманглар, чунки у қариб қолган. Яхши нарса эшитсангиз, қабул қилинглар». Одамлар отасининг ҳузурига кирганларида чолнинг биринчи айтган сўзи шу бўлибди: «Энг гўзал ва зийрак киши тақводор кишидир. Ўта кетган ожиз киши эса фисқу фужур қилувчи кишидир. Уйланадиган бўлсангиз, тоза маъданга уйланинг. Фожирлик қилаётган кишини кўрсангиз, ундан эҳтиёт бўлинг, чунки унинг бошқа бир нечта шериклари (фисқу фужур гуноҳлари) бўлади».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўқувчилик пайтимда иккинчи имтиҳонда муваффақиятга эришар эдим. Биринчи имтиҳондан йиқилар эдим. Санавийя коллеж босқичга етганимда, бир куни тарих ўқитувчим давоми...

3963 12:30 / 11.12.2021
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам севиб истеъмол қилган ва умматларига ҳам тавсия этган ўнта неьматнинг бири анор ҳисобланади. Қадимий манбаларда давоми...

3328 11:00 / 06.12.2020
Исломнинг Японияга қандай кириб боргани кўпчиликни қизиқтирса керак. Милодий 1878 йилда бошланган Япония Уйғониш даври мэйдзиrdquoнинг илк паллаларида Осиёда давоми...

5218 21:00 / 20.12.2018
Масъудий Авн ибн Абдуллоҳ фақиҳлардан бирига шундай деганини ривоят қилади .Кимки Аллоҳга тақво қилса, У Зот унга ташвишлардан чиқиш йўлини пайдо қилур ва ўзи давоми...

2508 08:06 / 17.01.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021