1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасида илк маротаба «Ҳанафийлик – мўътадил мазҳаб» мавзуида анжуман ўтказилди

20:32 / 04.07.2019 2386 pdf Ўқиш режими + -

Шу йилнинг муборак Рамазон ойида муҳтарам юртбошимиз «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг очилиш маросимида бу жойда уламолар, диний соҳа ходимларининг илмий суҳбатларини ташкиллаштириш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий меросларини ўрганиб, кенг тарғиб қилиш юзасидан тавсиялар берган эдилар. Зеро, умрини дин хизмати, илм равнақи йўлида сарф этган буюк аллома раҳматуллоҳи алайҳ ўзлари ҳаётлик чоғларида илм аҳли, уламолар, шогирдлари билан кўплаб илмий суҳбатлар, анжуманлар ўтказар эдилар. Бугун ана шу эзгу анъана яна давом эттирилмоқда. Эндиликда, шайх ҳазратлари номлари билан аталувчи мазкур мажмуанинг махсус конференц залида маҳаллий ва халқаро миқёсда илмий анжуманлар, мунаввар суҳбатлар, динимиз, халқимиз учун манфаатли тадбирлар ўтказилади.

Бугун, 4 июль куни илк бор ушбу мажмуада «Ҳанафийлик – мўътадил мазҳаб» мавзуида диний соҳа ходимларининг анжумани ташкил этилди.

Илк ўтказилаётган анжуман айнан мазҳаблар мавзусида ўтказилиши бежиз эмас. Зеро, Шайх ҳазратлари мусулмонларни доим буюк уламолар, улуғ мужтаҳид зотлар йўлини маҳкам тутишга, умматнинг бирлиги, тотувлигини таъминлашга, ихтилофларга барҳам беришга чақириб келганлар. Бу йўлда йирик асарлар таълиф этган эдилар.

Чиндан ҳам бугун ана шу меросни ўрганиш, нафақат диёримиз, балки минтақамизда кенг тарқалган Ҳанафий мазҳабида мустаҳкам бўлиб, ихтилоф ва фитналарнинг олдини олиш ҳар қачонгидан ҳам зарур бўлиб қолди. Бугун ҳар ердан турли воситалар орқали мусулмонларни чалғитиб, мазҳабларни инкор қилаётган, уламоларни рад этиб, Қуръон ва суннатдан ўзича мустақил ҳукм чиқариш даъвосини қилаётган саводи чала кимсалар ислом умматини адаштиряпти, тафриқа ва ихтилофларга сабаб бўляпти.

Анжуманда иштирок этган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ва бошқа нотиқлар ўз чиқишларида «Мужтаҳид уламоларнинг таърифи», «Мазҳабларнинг келиб чиқиши ва ислом оламидаги аҳамияти», «Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳадис илмидаги ўрни» каби мавзуларда маъруза қилдилар.

Шунингдек тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансуров «Ислом динида мўтадиллик» мавзусида, ЎМИ Котибият бўлими мудири Муҳаммадайюб Ҳомидов «Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис борасидаги ўрни» мавзусида маърузалари билан иштирок этдилар.

Уламолар мужтаҳид даражасига етмаган кишилар муайян мазҳабни ушлашлари лозим, деб айтганлар. Доктор Ваҳба Зуҳайл: «Фиқҳий мазҳабларнинг ихтилоф ва фитналарга, қонли тўқнашувларга олиб келганини билмаймиз. Йирик тўқнашувлар ақидавий масалаларда бўлган», деб айтган.

Баъзилар Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳни кам ҳадис билган, деса ноўрин айблайди. Ваҳоланки, ул зот ҳадисларни аниқлашда талаблари шу даражада юқори эдики, уни фақат муҳаддислар англай олар эдилар. Ўзларининг талабларига кўра энг ишончли деб билган ҳадисларинигина «Муснад»га киритган ва фиқҳий масалаларда қўллаган эдилар. Абу Ҳанифа ҳадисни тушунишда, идрок этишда кўп муҳаддислар етиб бормаган нуқтага етиб бордилар. Бу борада ул зот шундай деган эдилар: Аллоҳнинг динида ўз раъйингиз билан ҳеч бир сўз айта кўрманг. Ҳадисга эргашинг. Ким ҳадисдан четга чиқса адашади.

Ана шу мукаммал фиқҳ мактабига асос солган, илм ва тақвода пешқадам бўлган зотларга ҳурматсизлик қилаётган, ислом оламининг мужтаҳиди мутлақларидан ўз фикрини устун қўйиб, мусулмонларни чалғитаётган, мазҳабга тош отаётган кимсаларга холис, илмий, асосли раддия бериш, диний саводсизликка барҳам бериш, фитналарнинг олдини олиш бугун ҳар бир имом-хатиб, исломшунос мударриснинг вазифаси эканлиги таъкидланди.



Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Европа давлатлари ўртасидаги Қуръони карим мусобақаси Буюк Британиянинг Бирмингҳем шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар беради IQNA.Мусобақа ташкилотчиси Европа Қуръон давоми...

1804 08:40 / 11.04.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой ndash Робиъул аввал ойи муносабати билан ислом дунёсида, хусусан юртимизда Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3577 11:05 / 08.11.2019
Лаҳор ноширлар уюшмаси ушбу қарорни Покистон конституцияси руҳига ва мамлакатнинг орзуумидларига мос равишда таърифлаган. Бу ҳақда News International хабар давоми...

2450 17:30 / 31.12.2020
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан тайёрланган .Йўл ҳаракати фиқҳи, китоби нашр қилинди.Рисоланинг негизи муаллифнинг битирувмалакавий ишини ташкил қилади. давоми...

1671 15:24 / 10.06.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021