Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Имом Ҳасан Басрий дедилар:
«Тақводорларни қуйидаги аломатлардан таниб олиш мумкин:
– Рост сўзлаш.
– Аҳдга вафо қилиш.
– Қариндошларга силаи раҳм қилиш.
– Заиф ва бечораларга раҳмдил бўлиш.
– Одамлар учун кам мақтаниш.
– Гўзал ахлоқ.
– Аллоҳга яқинлаштирувчи нарсаларда халойиқнинг олийжаноби.
Эй оламларнинг Робби! Бизларни тақво аҳлидан қил!
Бир ҳаким зот айтди .Пойабзалсиз юрганимга йиғлаб юрган эдим, икки оёғи йўқ кишини кўриб, йиғидан тўхтадим,. Ҳар доим .Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳга шукр,, дегин,.
4006 14:20 / 21.02.2018
Ҳусни хотимада вафот топишдан мақсад масжидда ёки намозда жойнамоз устида ёки қўлингда Мусҳаф билан вафот этишингда эмас. Яратилганларнинг энг яхшиси бўлмиш
давоми...
3416 10:57 / 19.10.2022
Одамлар ҳар куни юзини ўзгартиришади. Бинобарин, сен ўз қадруқимматингни одамларнинг юзидан қидирма
3291 09:25 / 13.11.2017
Али ибн Абу Толиб .Халос қилувчи нажот бўла туриб, ҳалок бўлган кишига ҳайронман,, дедилар. .Қандай нажот, деб сўрашди. .Истиғфор,, дедилар.
3592 09:05 / 02.03.2018