1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Мусулмонларни ёввойи деган европаликлар меҳмондўстлик ва инсопарварлик дарсини олдилар

14:50 / 12.07.2019 4503 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жан-Анри-Абдолоним Убичини (1818-1884) – машҳур фрацуз давлат арбоби, тарихчи, журналист ва Руминия академиясининг фахрий аъзоси. Узоқ вақт Туркияда яшаб, 1851 йилда “La Turquie Actuelle - Бугунги Туркия” номли асар ёзади. Ушбу асарида Ислом дини ҳақида ўзининг фикрларини шундай ифодалайди:

«Ислом одамларга меҳр-шафқат ва идрокни буюради. Европанинг динсиз деб бағридан чиқариб юборилган бахтсиз одамлари, подшоҳнинг меҳмони бўлдилар. Ва муслумон турк диёрида ватанларида маҳрум бўлган ҳуррият ва амният ичида яшамоқдалар. Барча дин вакиллари бу ерда худди шундай адолат ва шафқатни кўрмоқдалар. Туркларни ва мусулмонларни ёввойи деган европаликлар бу ерда меҳмондўстлик ва инсопарварлик дарсини олдилар».

XVI асрда яшаган бир евпропалик ёзувчи шундай деган эди: “Мен мусуломонлар яшайдиган диёрларни кезиб чиқдим. Ёввойи деган мусулмонларнинг диёрларида на бирорта зўравонлик ёки жиноят кўрдим. Ҳамманинг ҳақ-ҳуқуқи ҳурмат қилинади. Камбағал, бечораларга ёрдам берилади. Катта-кичик, насроний, яҳудий ёки мусулмон, ҳатто динсиз бўлса ҳам худди шу адолат ва ҳурматга сазовор бўлмоқдалар. Мен ҳам шу фикрларга қўшиламан».

Жан-Анри-Абдолоним Убичини (1818-1884), 

La Turquie Actuelle  Бугунги Туркия” 

Муаллиф
Жан-Анри-Абдолоним Убичини
Мавзуга оид мақолалар
.Қуръонни ўрганган сари унинг мукаммал ва улуғлигини тушуна борамиз. Жозибадор Қуръон тоборо инсонни ҳайратга сола бошлайди, ўзига мафтун этади. Кишини ўзини давоми...

2408 15:30 / 11.11.2022
Жуда кам олимлар мени ҳайратлантирган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ илми, хизматлари ва ҳикмати донолиги билан мени ҳайратга солган ўша кам давоми...

1804 17:14 / 10.07.2024
Морис Букай, профессор, жарроҳ.Қуръон арабларнинг савиясидан ҳам, бутун оламнинг савиясидан ҳам, кейинги асрлардаги олимларнинг савиясидан ҳам, йигирманчи давоми...

4280 15:40 / 01.05.2019
Пастор шундай деб ёзади .Иймон ҳеч қандай тараққиётга тўсқинлик қилмайди, чунки ҳар бир тараққиёт худонинг яратган нарсаларидаги ажойиботларни очиб беради. Агар давоми...

3911 11:00 / 01.07.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021