1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Илоҳиёт

17:29 / 12.07.2019 2832 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу сарлавҳа остида ақийдага тегишли китобларимизда Аллоҳ ҳақида ва У Зотга тегишли масалалар ҳақида баҳс юритилади. Жумладан, қуйидаги масалалар тақдим қилинади.

 – Аллоҳнинг борлиги.

Қадимги ақоид китобларида Аллоҳ таолонинг борлигига далил келтириш одат бўлмаган. Ўша вақтлардаги уламоларимиз Аллоҳ таолонинг борлигига ҳеч ким шубҳа қилмаслигини яхши билганлар. Шунинг учун кўпроқ ўз китобларини Аллоҳ таолонинг бирлиги, шериги йўқлиги ҳақидаги ёки шунга ўхшаш масалалардан бошлаганлар.

Аммо ҳозирги замонда ақоид бўйича китоб ёзган уламоларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг борлигини исботлашга алоҳида эътибор берганлар. Охирги пайтда турли омилларга кўра Аллоҳ таолонинг борлигини инкор қилиш авж олгани уларни бу ишга мажбур қилган.

Аллоҳ таолонинг борлигини исбот қилиш ақоиднинг бош масаласидир. Чунки ақоиднинг бошқа масалалари айнан Аллоҳ таолонинг борлигига бўлган иймондан келиб чиқади. Аллоҳ таолонинг борлигига иймон келтирмаган одамга ақоиднинг бошқа масалалари ҳақида ҳарчанд гапирманг, заррача фойдаси бўлмайди.

Албатта, ақийдага далил сифатида ишлатиладиган мутавотир хабар, ақлий далил ва илмий далиллардан биринчисини Аллоҳ таолога иймони йўқ кишига ишлатиб бўлмайди. Аллоҳ таолонинг борлигига ишонмай турган одамга «Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ундай деган», «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда бундай деганлар», дейишнинг ўзи кулгили бўлиб кўринади. Шунинг учун бу ерда фақат ақлий ва илмий далилларгина қўл келиши мумкин. Уламолар худди ўша далиллар билан Аллоҳ таолонинг борлигини исбот қиладилар.

 – Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари.

Аллоҳнинг борлигига ишонган одам У Зотни яхши таниши ҳам керак. Ақоид илми истилоҳи билан айтганда, маърифат ҳосил қилиши лозим. Бу маърифат эса Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва У Зотнинг сифатларини билиш ила ҳосил бўлади.

 

– Аллоҳ таолони нуқсонлардан поклаш.

Аллоҳ таолонинг нақлий ва ақлий далиллар билан собит бўлган бир қанча сифатларини ўрганиб, ана шу сифатларга иймон келтириш лозим ва лобуддир. Албатта, уларга иймон келтириш уларга зид бўлган сифатлардан Аллоҳ таолони поклашни ҳам тақозо қилади. Бунинг учун эса аҳли сунна вал жамоа мазҳабини маҳкам тутмоғимиз лозим бўлади. Ўшанда Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан поклаб ёд қилган бўламиз.

 

– Қазо ва қадар. 

«Қазо Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандай бўлишини азалдан билишидир».

«Қадар ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир». 

Қазо ва қадар ҳақида юқорида муфассал суҳбатлашдик. 

Қазо ва қадар ақийдаси Аллоҳнинг мазкур сифатларига – азалий ва чексиз илмига асосланган ақийдадир. Шунинг учун ҳам қазои қадарга иймон бўлмаса, Аллоҳга бўлган иймон тугал бўлмайди.

 

– Савоб ва иқоб.

Аҳли сунна вал жамоа мазҳабида «Аллоҳ таоло бандага унинг қилган яхшилиги ва тоати учун савоб берса, Ўз фазлидан беради. Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандани жазога дучор қилса, Ўз адли ила дучор қилган бўлади», дейилади.

Борлиқдаги барча нарса, жумладан, савоб ва азоб ҳам Парвардигоримиз, Роббимиз Аллоҳ таолонинг Ўз мулкидаги нарсадир. Аллоҳ  субҳанаҳу ва таоло қилган ишидан сўралмас Зотдир.

 

– Ризқ масаласи.

Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби уламолари таърифида «Аллоҳ таоло одамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз махлуқотларига берган ва улар манфаат олган дунёвий ва ухровий ҳар бир нарса ризқдир».

Аллоҳ таоло оқил ва оқил бўлмаган, катта ёки кичик ҳар бир инсонга, ҳар бир ҳайвонга берган ва улар манфаатланадиган емиш, ичимлик, кийим ёки маскан уларнинг ризқидир.

Шунингдек, Аллоҳ таолонинг уларни яхшиликка муваффақ қилиши, тоатларга йўллаб қўйиши ҳам ризқдир.

 

– Аллоҳни кўриш масаласи.

Аллоҳни жаннатда кўриш собит эканини саҳобалар, тобеъинлар, Ислом динидаги маъруф имомлар, аҳли ҳадислар ва аҳли сунна вал жамоага мансуб барча қолган тоифалар тасдиқлаганлар. Бу масала ақийда бобидаги энг шарафли ва энг улуғ масалалардандир. Чунки унинг мавзуси Аллоҳни жаннатда кўришдир, энг улуғ, энг шарафли ва энг лаззатли неъматдир.

 

«Мукаммал саодат йўли» китоби асосида тайёрланди

islom.uz

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Яҳё Аҳмад ибн Зирор Ажлийдан ривоят қилинади .Довуд Тоийнинг олдига бордим. У кенг ҳовлида, эшиги ҳам йўқ бир хароба уйда яшарди. Баъзилар унга .Ҳеч ким йўқ давоми...

1963 08:00 / 21.04.2020
ndash Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири эҳтикормонополиядир.Маъмар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким эҳтикор қилса, ўша давоми...

4132 09:00 / 11.07.2019
Зоҳид тобеъинлардан бўлган Омир ибн Абду Қайсдан нақл қилинади .Бир киши унга .Мен билан гаплашинг,, дебди. Омир ибн Абду Қайс унга .Қуёшни тўхтатиб тур, яъни мен давоми...

4502 18:20 / 28.01.2019
Молик ибн Динорнинг куёви Муғийра ибн Ҳубайб Абу Солиҳ айтади .Молик ибн Динор вафот этганида у билан бир ҳовлида эдим. Хуфтон намозини у билан бирга ўқидим. Кейин давоми...

2590 08:00 / 10.02.2021
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021