1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Янги Зеландиядаги террор ҳужумлари мусулмонлар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда

11:30 / 17.07.2019 3196 pdf Ўқиш режими + -

Хабарингиз бор ўтган йили Янги Зеландияда икки масжидга қилинган ҳужум оқибатида 51 мусулмон ҳалок бўлган эди. Айтиб ўтиш лозимки, машъум воқеадан сўнг давлатнинг мусулмонларга нисбатан муносабати ижобий томонга ўзгарди. Қисқа вақт ичида исломий мактабларни очиш, овоз кучайтиргичларда азон чақириш, давлат телевидениеси орқали жума намозларини эфирга узатиш каби муҳим ютуқларга эришилди.

Ваҳоланки, бир неча ой олдин, мусулмон жамоаларига Янги Зеландиядаги озчилик гуруҳ сифатида қаралиб, ҳеч ким билмас эди. Бироқ, 51 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган террорчилик ҳужумидан кейин шартлар ўзгарди. Тўғриси шу воқеалар мусулмон жамоатлари раҳбарларига ушбу мамлакатнинг расмий органлари билан бевосита мулоқот қилиш, таклиф ва муаммолари ҳақида гапириш имконини берди. Сўнгги бир неча ой ичида «Ал-Нур» масжиди бутун дунёдаги сиёсатчилар ва машҳур кишиларнинг ташриф буюрадиган жойига айланди. Ташриф буюрганлар мусулмон жамоалари билан ўз муаммоларини баҳам кўришга келишиб, ҳамкорликда эканликларини кўрсатишмоқда. «Ал-Нур» масжиди имоми мусулмонларга ҳужум қилган ғарбликлар Ислом ва мусулмонлар ҳақида кўп нарса билишмайди. Ҳатто улар Ислом ҳақида кўпроқ билмоқчи бўлсалар ҳам, улар тўғри манбаларни топа олмайдилар. Шу сабабли, исломий матнларни таржима қилиб, уларни Ислом марказлари орқали тарқатилишига узоқ муддатли саъй-ҳаракатлар талаб этилмоқда. Бу ўз навбатида мусулмонлар олдида турган энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Аллоҳ таоло бандаларига ўта меҳрибон ва раҳмлидир. Аллоҳ бандаларига ёмонликни раво кўрмайди. Имтиҳонлар орқали Аллоҳ ўз бандаларини синаб, Ўзига яқин қилади ва гуноҳларни мағфират этади. Роббимиз ҳеч бир бандасига бирор синов юбормайдики, унинг ортидан яхшиликлар, муваффақиятлар келмаса.

Аллоҳ таоло айтади: «Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир» (Шарҳ сураси, 5-6-оятлар).

Муваффақиятларга эришиш учун машаққат талаб қилинганидек, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун ҳам синовларга сабр қилиш лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кенгчиликда Аллоҳни танигин, У ҳам сени қийинчилик пайтида танийди. Билгинки, сенга етмаган нарса, сенга етадиган эмас эди. Сенга етган нарса, сенга етмайдиган эмас эди. Албатта, нусрат (ғалаба) сабр билан бирга, албатта, шодлик ғам ила бирга, қийинчилик енгиллик билан бирга бўлади», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 16 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган давоми...

1372 13:58 / 16.07.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой ndash Робиъул аввал ойи муносабати билан ислом дунёсида, хусусан юртимизда Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3593 11:05 / 08.11.2019
Жорий йилнинг 1819 май кунлари Қозонда .Казан Форум 2023 халқаро ошпазлар, танлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда islamtoday.ru хабар беради. Мусобақа 1500 кв.м майдонга эга чодирда 15 давоми...

1828 17:18 / 27.04.2023
Нима учун Англия қироли Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан юз йил ўтмай калимаи шаҳодат ..Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна давоми...

4334 11:20 / 25.10.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021