1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Авратни беркитайлик!

16:00 / 21.07.2019 6607 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу расмда денгиз соҳилларидаги қуёш нурлари таъсирида ярим яланғоч ҳолда юрувчи ҳамда кўча-кўйларда танасининг катта қисмини очиб юрувчи аёлларнинг тери саратонига чалиниш белгилари кўрсатилган экан.

Тиббиёт мутахассислари аёлларга қуёшнинг тўғридан-тўғри тушувчи нурларидан ва эркакларнинг назарларидан сақланиш учун танани ўраб, беркитиб юришни тавсия қилмоқдалар.

Қуёшдан келадиган ультрабинафша нурнинг кўп миқдорда қабул қилиниши тери саратонига сабаб бўлади.

Шунингдек, номаҳрамлар назарига кўп нишон бўлган тана ҳам саратонга чалинади.

Динимизда бежизга аёлларга ҳам, эркаларга ҳам авратларини беркитиб юриш буюрилмаган.

Эркак кишининг шаҳват билан ёки аёл кишининг бегона жинсга шаҳват билан қараши, нариги томоннинг тери тўқималарида шикастланишни юзага келтирар экан.

Авратни очиб юриш тери саратонига чалинишни пайдо қилса, Аллоҳнинг амрига хилоф иш қилингани учун банда қаттиқ гуноҳкор бўлади.

Буни қарангки, эркак киши белидан то тиззаси остигача беркитиб олиб, орқаси, елкасини очиб юрса, ўша очиқ аъзолари саратонга чалинмас экан.

Нега?

Чунки, Аллоҳ таоло эркакнинг авратини киндигидан то тиззасининг остигача деб белгилаб қўйган.

Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган жойи беркитилмагандагина, ўша очилган аъзоларда ушбу касаллик бўй кўрсатар экан.

Маълумот ўрнида аврат ҳақида тушунча бериб ўтсак.

«Эркакнинг аврати киндиги остидан тиззаси остигачадир. Чўриники мана шу (киндик остидан тиззаси остигача) орқа ва қорни билан биргадир. Ҳур (озод ва эркин) аёлнинг аврати бутун баданидир. Магар, юзи, кафти (бўғимигача) ва қадами (тўпиғигача) аврат эмас». (Убайдуллоҳ ибн Тож уш-шариъа: «Мухтасар ул-виқоя», Қозон-1911 й., 12-бет.).

Демак, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мазҳабига кўра, эркакнинг аврат, яъни бегоналардан яшириши лозим бўлган баданидаги жойлари киндиги остидан тиззаси остигача экан. Бунда киндик аврат эмас, тизза ва унинг тепаси авратдир. Аёлларнинг юзи, кафти ва қадамидан ташқари бутун баданлари авратдир.

Аллоҳ таоло барчамизни турли касалликлардан асрасин! Доим Унинг амрига итоат қилиб, барчамиз беркитишимиз лозим бўлган аъзоларимизни беркитиб юришимизни насиб этсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Фитр куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбўйлик суртиш ва энг яхши кийимларини кийиш ва фитр садақасини бериш мандубдир. Юқоридаги жумлада Фитр Рамазон давоми...

3280 16:00 / 18.04.2023
Рўзанинг бузилиши икки хил бўлади.Биринчиси ndash қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ҳолатлар.Иккинчиси ndash фақат қазони вожиб қиладиган ҳолатлар.Қазо ва каффорат давоми...

3681 10:00 / 15.05.2019
Кишилар мақом ва юқори мартабани бойликдан, машина маркаблардан, ҳашаматли қаср, уйлардан, катта фойдалар келтирувчи бизнес ва тижоратлардан, гўзал, соҳибжамол давоми...

1903 16:40 / 16.08.2021
Ибн Муборак айтади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдларига келди ва .Эй Расулуллоҳ, қиёмат кунида Аллоҳ таоло билан ҳамсуҳбат бўлувчилар ҳақида хабар давоми...

8801 14:00 / 12.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021