1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Диний канал юргазадиган админларнинг баъзиларнинг аҳволи

09:53 / 10.08.2019 3120 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Менинг қариндош акам телеграмда бир диний канал юрғазадилар. Улар ўз каналларидаги ахборотлар (Қуръон оятлари, ҳадислар, Қироатлар, ибратли қиссалар ва бошқалар) ни бошқа каналлардан ўғиринча (Канал админи рухсатисиз ) олиб гўёки ўзлари ёзгандек жойлаштирадилар. Акамнинг диний-дунёвий илмлари, маъданиятлари чиройлироқ қилиб айтганда қолоқ. Мен уларга кўп маротаба айтдим ахборотингизни тагига манба қаердан олинганлигини (линкни) ёзинг деб. Улар қулоқ солмаяптилар, ҳаттоки ўша ахборотнинг ҳақиқий эгалари ҳам акамга кўп маротаба шундай дейишипти. Натижа йўқ. Ҳозирда каналнинг обуначилар сони 38мингдан зиёд. Мени ларзага солаётган нарса ўша обуначилар акамга “домла, қори ака” деб мурожаат қилиб, ўзларини қийнаётган масалаларни ечимини сўрашади. Акам эса жавобини интернетдан қидириб ёки ўзлари билганларича жавоб берадилар. Диний илмга эга эмаслар. На намозда қоим ва на тўғри сўз инсон. Уларнинг Аллоҳ таолога бўлган ихлосларини сўндириб қўйишдан қўрқиб қаттиқ гапирмаяпман. Бундай канални юрғизиш учун динни чуқур ўрганинг десам хоп дейдилар-у қилмайдилар. Энг ачинарли ҳолатлардан бири эса, улар каналларига ҳар-хил каналларнинг рекламаларини жойлаштириб пул оладилар. Қандай йўл тутай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар гапларингиз ҳақиқат бўлса бундан қаттиқ сақланиш керак. Нафақат қариндош акангиз, балки шу ҳолатда фаолият юргизаётганлар Аллоҳдан қўрқишсин. 

عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ  

Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Жуда кўп қолдирган қазо намозларим бор. Лекин шуларни ададини ёзиб олмаганман. 5 вақт намоздан кейин шуларни ўқисам, ниятда уларни аниқ қайси куни давоми...

21239 08:33 / 29.07.2019
Ассалому алайкум Телеграмм каналларида бир видеога кўзим тушиб қолди. У видеода айтилишича қуёшдан овоз келаётганмиш. Арабчадан таржима қилинса quotХали жавоб давоми...

3799 09:36 / 10.03.2019
СаволТажвид дарсида оят ўқишда тўхташда жоиз, яхши эмас, мумкин эмас ва ҳаром тўхташлар бор. Мен Қуръони каримдаги тўхташ белгилари ана шу нарсага тўғри амал қилиш давоми...

4374 08:15 / 17.01.2018
СаволАссалому алайкум ҳурматли Устоз, таровеҳ намозида иқтидо қилувчи имом қироат қилаётган вақтда такрорлаб турса боaposладими ёки Қурaposон қироат қилинаётганда давоми...

4738 05:05 / 19.05.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021