1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Сиз ибодатга тайёрмисиз?»

15:30 / 01.08.2019 2580 pdf Ўқиш режими + -

Яқиндагина «Hilol» журналининг навбатдаги ҳаж ибодатига бағишланган махсус тўртинчи сони сиз ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди. Уни ўқиган киши бир олам билим олади, десак муболаға бўлмайди.

Журналда «Тафсир», «Ҳадис», «Ибодат», «Фиқҳ», «Тарих», «Муслималар саҳифаси» каби рукнларда ҳаж зиёратига боғлиқ кўплаб қизиқарли мақола-ю маълумотлар, тавсиялар бериб ўтилган. Улар билан танишиб чиққан ўқувчи ислом динининг беш арконидан бири бўлган ҳаж ибодати қандай пайдо бўлганию унинг аҳкомлари нималардан иборат экани ва муқаддас шаҳарга борганда қандай амаллар қилиш кераклиги ҳақида батафсил маълумотга эга бўлади.

Шунингдек, журнал саҳифаларида мулоҳазали, кишини мушоҳадага чорловчи мақолалар ҳам борки, уларнинг ҳеч бири ўқувчи эътиборидан четда қолмайди.

Шулардан бири филология фанлари доктори, профессор Мухторхон Умархўжаевнинг «Сиз ибодатга тайёрмисиз?» сарлавҳали мақоласидир. Унда муаллиф ҳаж сафари олдидан лозим бўлган масалалар хусусида сўз юритади.

Жумладан, «...Аёлларни маҳрамсиз ҳаж сафарига жўнатиб бўлмаслиги аниқ гап. Мен булар қаторига кекса отахонлар масаласини ҳам қўшмоқчи эдим. Саксон беш-тўқсон ёшга кирган кекса отахон-онахонларнинг ўзларини ҳажга якка ҳолда жўнатиш, юмшоқроқ қилиб айтсам, дуруст эмас экан. Улардан баъзиларининг ибодатларни бажариш жараёнидаги ҳам жисмоний, ҳам руҳий қийналганларини кўрганингизда қалбингиз ларзага келади. Гапларим исботсиз бўлмаслиги учун мен ҳаж қилган йилдаги сафаримизда содир бўлган ҳолатларни айтиб ўтмоқчиман. Баъзи отахонларимиз борган кунларидан бошлаб шифохоналарга ётишди, баъзиларида руҳий ўзгаришлар рўй берди, айримлари эса фарз, вожиб ва суннат ибодатларини тўлиқ ва мукаммал бажара олишмади...», дея алам билан ёзади муаллиф.

«Мулоҳаза» рукнида Аҳмад Муҳаммаднинг «Ҳожилар ҳаждан қайтди» мақоласи ҳам сермулоҳазалиги билан бирга ўқимишлидир. Унда муаллиф кейинги йилларда муқаддас сафарга бораётган айрим юртдошларимизнинг ҳаж амалига қандай масъулият билан ёндашаётганлари хусусида куюнчаклик билан қалам тебратади.

Жумладан, «...айрим ҳожиларимиз ҳаждан қайтиб келгач, ана шу саодатли онларнинг, ўхшаши йўқ ибодатларнинг, табаррук жойларнинг шукуҳини, фазлини, қадрини ҳис этишмаётир. Эски гуноҳларини бемалол қилиб юрган, ахлоқини яхши томонга ўзгартирмаган, ёмонликлардан тийилмаган, «ҳожи» деган номга номуносиб ҳаёт кечираётган айрим одамларнинг ҳам борлиги фикримизга далилдир», «...Аммо аксар ҳожиларимизнинг бу тансиқ дамларнинг қадри ва фазлини яхши англамай, кўп вақтларини меҳмонхонада, бефойда суҳбатлар билан, ё дўкон кезиб ёки ошхоналарда ўтказиб юборишлари афсусланарлидир».

Худди шундай «Ибодатга ҳам соғлик керак» мақоласи ҳам бўлғуси ҳожилар учун қизиқ. Чунки шифокор Ҳайдар Ҳабибуллоҳнинг тавсиялари ҳам ҳаж сафарига тайёргарлик кўраётган кишилар учун сафар олдидан асқотиши тайин.

Журналнинг қолган саҳифаларида ҳам ўзига хос қизиқарли, мақолалар, ибратли ҳадису ривоятлар, мусулмон аҳлини яхшиликка чорловчи манбалар борки, уларнинг ҳар бири киши маънавий оламини бойитиши аниқ.

Islom.uz портали

 

Муаллиф
islom.uz
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг 20212022 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича қуйидаги ишонч телефонлари ва интернет давоми...

2823 16:00 / 21.06.2021
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон АрРабиъа Ўзбекистонга келди. Икки кун давом этадиган расмий ташрифдан кўзланган мақсад давоми...

1362 13:32 / 18.02.2025
Испания бўйлаб саёҳат қиларкансиз, нафақат испан ва араб тили ўртасида кўплаб ўхшашликларни гувоҳи бўласиз, балки араб мусулмон мероси испан маданиятида чуқур давоми...

3814 12:53 / 29.01.2024
Хассина Мисрнинг шимолийшарқий Дакалия губернаторлигининг Дикирнис шаҳри яқинидаги Кафр Абдул Мўмин номли қишлоқда яшайди. Бу ҳақда iqna хабар беради.У давоми...

2089 10:30 / 02.08.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021