1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж сафарига кетаётганлар билан мулоқот

09:00 / 03.08.2019 2126 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳаж сафарига кетаётган зиёратчилар билан мулоқот ўтказилди.

Учрашувда Шайх Абдулазиз Мансур Саудия Арабистони Подшоҳининг меҳмони сифатида танланган зиёратчиларни қутлаб, ушбу сафарга энг муносиб уламолар, илм-фан соҳасининг етук намояндалари танлаб олинганини алоҳида таъкидлади. Муборак сафарга подшоҳнинг меҳмони сифатида бориш шараф экани, бутун умрини Ислом дини ривожи, мўмин-мусулмонлар хизмати ва илму ирфон тарқатишга сарфлаган кишиларнинг илтифотга муносиб кўрилганини Шайх ҳазратлари алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Абдуҳаким қори Матқулов меҳмон сифатида кетаётган уламоларни сафар мобайнида уюштириладиган анжуманлар, маърифий тадбирлар ва мулоқотларда фаол қатнашишни билдирди. Шунингдек, суҳбат давомида юртимизда сўнгги йилларда Ислом дини ривожи йўлида қилинаётган хайрли ишлар тўғрисида маълумотлар тақдим этишни қўшимча қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибияти мудири Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов мезбонлар томонидан тақдим этиладиган сафар дастурига амал қилиш, сафар давомида юзага келадиган масалаларни маслаҳатлашган ҳолда ҳал этиш ва ташкилий ишлар билан боғлиқ масалаларни баён этди.

Шунингдек, бу йилги меҳмонлар сафида Муҳаммад Шариф домла Жуманов, Исмоилжон домла Ҳамроқулов, Абдумалик домла Мамадалиев ва Абдували домла Исажонов каби устозларнинг борлиги барчамизни мамнун этмоқда.

Аллоҳ таоло меҳмонларнинг ҳажларини мабрур айласин!


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 29 апрель куни пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқовқат маҳсулотлари билан кафолатли давоми...

2098 10:45 / 30.04.2020
Иорданиянинг Ислом ва вақфлар вазирлиги томонидан 7 июль куни .Шаҳидларнинг 100 йиллиги, шиори остида ёзги Қуръон курслари бошланди.Ислом ва вақфлар вазири давоми...

1731 15:30 / 09.07.2021
Бугун, 12 октябрь куни соат 1000 да Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида давоми...

2856 19:10 / 12.10.2022
Оксфорд маҳаллий масжиди Рамазон ойида муҳтожларга иссиқ овқат етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради. Аввалроқ, .Оксфорд, марказий давоми...

2146 18:29 / 05.04.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021