1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Жанда кийиш

05:00 / 28.02.2017 4010 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Арабчада «хирқа», ўзбекчада «жанда» деб аталган ўзига хос кийим кийиш бир вақтлар сўфийлар орасида кенг тарқалган эди. Суфийларнинг турли рангдаги ямоқлар солинган кийим кийиб бошқалардан ажраб туришга уринишлари ҳаммага маълум бўлган.

Тасаввуфга оид адабиётларда «фалончи пистончига сўфийлик хирқаси – жандасини кийгазди» деган иборалар ҳам тез-тез учраб туради.
Суфийларнинг ўзлари бу ишнинг суннат эканлигини даъво қилишган ва гапларининг тўғрилигига далил сифатида бир неча ривоятларни ҳам келтирганлар.
Имом Молик келтирган ривоятда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Умар ибн Хаттобнинг Мадийнанинг амири бўла туриб икки елкаси орасида устма-уст ямоқ солиб олганини кўрдим».
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кавуш ва кийимларини ямашлари ҳақидаги ривоят.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога у киши оқ-қора ямоқлар солиб ўтирганларида, «То ямоқ солмагунингча, кийимни алмаштирма», деганлари.
Али розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни нақл қиладилар: «Ушбу кўйлагимни ямата бериб ямоқ­чидан ҳам уялиб кетдим. У менга: «Буни ташлаб юбор! Эшаги бор киши буни ўз эшагига ҳам раво кўрмайди», деди».
Суфён Саврий розияллоҳу анҳу: «Умарнинг устида ўн икки ямоқли изорни кўрдим», деганлар.
Баъзи бир аҳли тарийқатлар жанда кийиш бирма-бир шахсдан шахсга ўтиб келаётган силсилага эга эканлигини айтадилар. Мисол тарийқасида шайх Санусийнинг хирқанинг санади ҳақидаги қуйидаги гапларини келтирамиз:
«У киши хирқани Ҳасан Басрийнинг қўлларидан кийганлар. У киши эса амирул мўминин Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳунинг қўлларидан кийганлар. У киши эса аввалги ва охиргиларнинг саййиди Муҳаммад ан-Набий ал-карийм соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан кийганлар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, хирқани Руҳул аминнинг воситаси ила Роббул оламийндан кийганлар».
Аммо, бу хилдаги гапларга, хусусан, салафи солиҳнинг қасдан хирқа кийганларига ҳеч кимнинг тўғри санади йўқ. Аксинча, бошқа, бунга тескари маънодаги ишончли гаплар бор.
Имом Шаъроний шайх Нажмуддийн Кубро раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қиладилар:
«Аҳли салафлар муриднинг кийимига ўша кийимнинг рангидан бошқа рангда шаръий ҳожатсиз ямоқ солишни макруҳ деганлар. Агар кийим йиртилиб кетса-ю, унинг рангидаги матоҳ топилмаса, бошқа рангдаги ямоқ солса, майли. Салафи солиҳлар кийимларига фақатгина зарурат юзасидангина ямоқ солганлар. Улар ўзлари учун нодир ҳолатлардагина ҳалолдан тўлиқ кийим топа олар эдилар. Шунинг учун улар ўз кийимларини турли рангдаги ҳалол матоҳ билан ямар эдилар. Уларнинг ямоқ кийим кийишларининг сабаби шу».
Жамиятшунослик илмининг асосчиси, машҳур олим Абдурроҳман Ибн Халдун:
«Али саҳобаларнинг ичида ўзига хос кийим ва ҳо­лат билан ажраб турмаган», деган.
Демак, хирқа кийиш ҳам, худди шатаҳотга ўхшаб, аҳли тасаввуф ичида маълум вақт ва шароитда тарқалиб, аста-секин йўқолиб кетган бир нарса.
Шунинг учун ҳам, бугунги сўфийлар орасида хирқа кийганлари кўринмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Тавба, сўзи араб тилида .қайтиш, маъносини англатади. Банданинг гуноҳдан қайтиши ҳам .тавба, деб аталган. Уламолар тавбанинг шаръий маъноси ҳақида бирбирини давоми...

2403 19:00 / 28.09.2024
.Ҳаё, сўзи луғатда уятсизликнинг тескарисини англатади. Бошқача қилиб айтганда, .Ҳаё айбдан ва ёмонланишдан қўрқиб, ўзини паст олиш ва ўзгаришдир,. Уламолар ҳаёни давоми...

2343 19:00 / 25.04.2025
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ва Исмоил, Идрис ва Зулкифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилувчилардандир. Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. давоми...

2830 19:00 / 14.04.2024
Иффат..Иффат, сўзи луғатда .қабиҳ нарсадан тийилиш, деган маънони англатади.Уламолардан Роғиб .Иффат нафсда бир ҳолатнинг ҳосил бўлиши бўлиб, у ила шаҳватнинг давоми...

4477 05:00 / 06.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021