1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Зулҳижжа ойини аввалги ўн кунида айтиладиган зикрлар

15:00 / 02.07.2022 6092 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«... Маълум кунларда Аллоҳнинг номини зикр қилинглар», (Ҳаж сураси, 28-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу «Маълум кунлар»ни зулҳижжанинг аввалги ўн куни, деганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бунда (яъни, зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида) қилинганидан-да афзалроқ амал йўқ», дедилар. Шунда саҳобалар: «Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ҳамми?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, деб, «лекин бир киши моли ва нафсини хатарга қўйиб кўчага чиқсаю, ҳеч бир нарса билан қайтмаса, ана ўша афзалдир», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари

Имом Термизийнинг ривоятларида: «Солиҳ амаллар қилинган кунлар ичида зулҳижжа ойини ўн кунидан кўра Аллоҳга маҳбуброқ кун йўқдир», дедилар, деб келади.

Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Дорамийнинг «Муснад»ларида ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир», деганларида, «Жиҳоддан ҳамми?» дейишди. (Ровий ҳадисни охиригача зикр қилган.)

Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган калималарнинг яхшиси

«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир», деб айтишдир», дедилар».

Термизий заиф иснод билан ривоят қилганлар.

Имом Моликнинг «Муватто»ларида эса: «Дуоларнинг афзали арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарларнинг айтган калималарининг афзали «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ» дир», деб келган.

Имом Молик бу ҳадисни мурсал ҳолатда лафзида ноқислик билан ривоят қилганлар.

Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу арафа куни бир тиланчи одамлардан тиланиб юргани кўриб: «Эй ожиз, бу кунда Аллоҳдан бошқадан ҳам сўраладими?» дедилар.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан олинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши вафот этиб, икки ўғлига арзимас бойлик мерос бўлиб қолди. Кичик ўғил ўз улушини олиб, тижорат қилди, Аллоҳ учун холис иш юритди. У жуда кўп садақа қилар, давоми...

4913 08:00 / 26.08.2020
Оламларнинг Роббиси Аллоҳ таолонинг ҳабиби, оламларга раҳмат қилиб юборилган, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд давоми...

3522 18:44 / 15.09.2023
Мисъар ибн Кидомдан ривоят қилинади .Суфён Саврий билан бирга кетаётган эдим, йўлда бир киши Суфёндан бирор нарса беришни сўради. Суфённинг ҳеч нарсаси йўқ экан, давоми...

2840 07:59 / 29.06.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим .Аллоҳ таоло .Намозни Ўзим билан бандам давоми...

3394 09:00 / 30.08.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021