1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мусулмонларнинг ҳолати

07:30 / 12.08.2019 3984 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир халифа вафот этгач, румликларда ихтилоф чиқиб, ўзаро мулк талашишлар бошланди. Шунда мусулмон бўлмаганлар: «Ҳозир мусулмонлар ўзи билан ўзи овора. Уларга билдирмай, тўсатдан ҳужум қилсак бўлади» деб, ўзаро маслаҳат қилишди. Баҳс-мунозаралардан сўнг бу энг қулай фурсат эканига иттифоқ қилишди. Улар орасида ақлли, маърифатли бир киши бор эди. Унинг бу ишлардан хабари йўқ эди. Одамлар эҳтиёт юзасидан ўша кишига ҳам маслаҳат солиб кўришган эди, «Бу ишни тўғри деб ўйламайман», деди. Сабабини сўрашган эди, «Сабабини эртага айтаман», деди.

Эртаси куни одамлар унинг олдига келиб, «Биз қарор қилган ишга фикрингизни айтишга ваъда берган эдингиз», дейишди. У: «Бажонидил» деб, ўзи ҳозирлаб қўйган иккита катта итни олиб келишни буюрди. Итларни олиб келишгач, икковини бир-бирига гиж-гижлаб, уларни уриштирди. Итлар бир-бирига ташланиб, талашиб, бир-бирини қонга бўяшди. Улар уришиб бўлгач, ҳовлидаги бир эшикни очиб, итларнинг олдига битта бўрини юборди. Бўрини ҳам ўзи тайёрлаб қўйган эди. Итлар бўрини кўргач, ораларидаги хусуматни тарк қилиб, биргаликда бўрига ташланиб, уни ўлдиришди. Шунда ҳалиги ақлли киши одамларга қараб, «Сизлар билан мусулмонлар мана шу бўри билан икки итга ўхшайсиз. Мусулмонлар орасидаги фитна ва жанжаллар бошқа душман зоҳир бўлгунига қадардир. Бошқа душман зоҳир бўлиши биланоқ, ораларидаги адоватни бас қилиб, душманга қарши бирлашиб оладилар», деди.

Одамлар унинг гапларини тасдиқлашди, бу фикр ҳаммаларига маъқул бўлиб, унинг маслаҳатига амал қилишди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Айт .Менга ваҳий қилиндики, албатта, жинлардан бир неча нафари қулоқ осдилар ва дедилар .Биз ажойиб Қуръонни давоми...

3081 15:35 / 20.10.2019
Тасаввур қилинг, вафот этяпсиз. Охирги лаҳзаларингиз. Яшаган умрингиз кўз олдингиздан ўтяпти. Шунда қандай нарсалар хаёлингиздан ўтган бўларди. Ўйлаб давоми...

3349 15:45 / 31.08.2019
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, юртимизга ойларнинг султони, Қуръон ойи бўлмиш муборак Рамазони шариф ўзининг таровати, саховати ва баракоти билан давоми...

4100 17:10 / 14.05.2019
Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган саккиз ҳолат 1. Жамоат намозида биринчи сафда ҳозир бўлганингда.2. Намоз тамом бўлгандан сўнг масжидда дуо қилиб давоми...

2132 14:00 / 07.03.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021