1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Янги Зелландияда Ислом динига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда

14:05 / 22.08.2019 2797 pdf Ўқиш режими + -

Меган Лавледи 22 яшар кафе ходими. У Крайстчерч масжидида содир этилган терактдан ҳалок бўлганларга ҳамдардлик билдириш учун ҳижобга кириб, шундан сўнг Аллоҳни топди. Ҳозир у ҳижобда юради, номини ҳам исломий исмга ўзгартирган, деб хабар беради IslamNews ахборот сайти.

Янги Зелландиянинг Жанубий оролида яшовчи Меган Лавледи, Крайстчерчдаги терактдан сўнг қандай қилиб Ислом динини қабул қилганини шундай ҳикоя қилиб беради:

«Мен ҳар куни ҳаётда ўрнимни топишга ҳаракат қилардим ва ҳеч қаерда буни топа олмас эдим», дейди. — Бир неча йил олдин у даҳшатли фожиани бошдан кечирди. Унинг кўз ўнгида турмуш ўртоғини поезд уриб кетди. Нима сабабдан ҳаётимда бундай воқеа содир бўлганини тушуна олмадим. Қайси ишим учун бундай жазога лойиқ топилдим билмадим.

Бу воқеа Мегандаги Худога бўлган ишончни буткул йўқотиб юборди. Лекин 2019 йил 15 – март куни бўлиб ўтган воқеалардан сўнг, ўзидаги руҳий ўзгаришларни сеза бошлади. У террор ҳужумига учраган Ан-Нур масжидига боришни бошлади. Аллоҳ мени Ўз уйига таклиф қилаётгандек эди, – деб эслайди Меган.

Масжид имоми Низомул-Ҳақ Тханвининг сўзларига кўра, март ойида содир этилган қонли фожиадан сўнг, ҳар куни 3-5 нафар киши Веллингтон масжидига келиб Исломни қабул қилмоқда. Отаго шаҳридаги масжидда эса маҳаллий аҳолининг ислом динига бўлган қизиқишлари ортгани туфайли диний адабиётлар қолмаган.

Субҳаналлоҳ! Аллоҳ таоло бандалардан бир нарсани қилишни ёки тарк қилишни талаб қилган бўлса, албатта, уларга фойдани жалб қилиш ва зарарни даф қилишни ирода қилган бўлади. Гоҳида банда бунинг сирини билмай, ўша амр ёки қайтариқни ёқтирмаслиги ҳам мумкин. Аммо бу банданинг илми озлигидан содир бўлади, холос.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз» (Бақара сураси, 216-оят).

Аллоҳ таоло бандаларининг ҳамма ҳолатларини яхши билади. Лекин Ислом одамларга ёқадиган нарсаларни эмас, балки уларга фойда бўладиган, икки дунёда бахт-саодат келтирадиган амалларни таклиф қилади.


Islom.uz портали

Мавзуга оид мақолалар
Қишки таътил давомида Гарвард университетининг 30 нафар мусулмон талабалари учун Макка ва Мадина шаҳарларига саккиз кунлик саёҳат уюштирилди. Ҳодисанинг давоми...

3091 14:00 / 27.02.2019
Баҳрайн пойтахти Манамада бўлиб ўтган Ислом бирлиги ташкилотининг маданият вазирлари йиғилиши якунида Қуддус шаҳрини Ислом маданиятининг абадий пойтахтиrdquo давоми...

5571 11:32 / 03.12.2018
Қумқўрғон тумани марказий масжиди 2017 йилдан буён қайта қурилаяётган эди, .Шоҳ Машраб, жомеъ масжиди жамоасининг маълум қилишича, масжиднинг янги биноси халқ давоми...

2729 18:44 / 12.01.2019
Қўшма Штатлардаги бир юз қирқ демократ сенатор мамлакатга дин асосида киришни тақиқловчи, камситувчи қонунларнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини давоми...

2577 08:00 / 01.03.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021