1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент мустақиллик байрами муносабати билан 65 кишини авф қилди

23:51 / 27.08.2019 2576 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг 28 йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 23-бандига асосан, содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 17 нафари жазодан тўлиқ озод қилинди, 13 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 20 нафарига эса тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди. Бир сўз билан айтганда, 50 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш жойларидан ота-онаси, фарзандлари ва яқинлари бағрига қайтарилди.

Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддати қисқартирилди ва 1 нафар шахс озодликни чеклаш жазосидан озод қилинди.

Афв этилганларнинг 4 нафарини аёллар, 1 нафарини 60 ёшдан ошган шахс, 1 нафарини чет эл фуқароси, шунингдек, 39 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган фуқаролар ташкил этади.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида афв этилган шахсларнинг ижтимоий мослашуви, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишига кўмаклашиш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликларга тегишли топшириқлар берилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Индонезия президенти Жоко Видодо дунёдаги 50 та энг нуфузли ислом арбоблари қаторига кирди. Бу ҳақда CNN Indonesia манбаси хабар берди.Иордания Қироллик стратегик давоми...

2125 13:00 / 02.11.2021
Куни кеча Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида Қуръоннинг илмий мўъжизалари биринчи халқаро конференцияси ниҳоясига етди, деб хабар беради IQNA.Ироқ Бош вазири Одил Абдул давоми...

2206 11:45 / 19.02.2019
Бугун эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига йўл олган ўзбекистонлик зиёратчилар эсономон муборак заминга етиб бордилар. Ҳамюртларимизни давоми...

2279 15:57 / 18.06.2022
2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла раислигида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имомхатибларнинг йиғилиши бўлиб давоми...

3378 16:28 / 04.01.2023
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021