1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

57-боб. Яҳудийми, насронийми, мажусийми яхшилик қилиш керак

15:45 / 28.08.2019 2829 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умардан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга Жаброил қўшни хусусида тавсия бераверганидан уни меросхўр қилиб қўярмикан, деб ўйлаб қолдим», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Жаброил алайҳиссаломнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшнининг ҳаққи ҳақида васият қилгани ҳақида бироз аввалроқ Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисни такрорлаб келган.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو؛ أَنَّهُ ذُبِحَتْ لَهُ شَاةٌ، فَجَعَلَ يَقُولُ لِغُلَامِهِ: أَهْدَيْتَ لِجَارِنَا الْيَهُودِيِّ؟ أَهْدَيْتَ لِجَارِنَا الْيَهَودِيِّ؟ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «مَا زَالَ جِبْرِيلُ يُوصِينِي بِالْجَارِ حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ سَيُوَرِّثُهُ».

Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:

«Унинг қўйи сўйилди. У хизматкорига:

«Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадя қилдингми? Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадя қилдингми? – деб ҳадеб сўрайверди. Сўнг: – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Менга Жаброил қўшни хусусида тавсия бераверганидан уни меросхўр қилиб қўярмикан, деб ўйлаб қолдим», деганларини эшитганман», деди».

Шарҳ: Бу ҳадисда саҳобалардан бирларининг ана шу ҳадиси шарифга қандай амал қилишлари кўрсатилмоқда. Қўшни душманлик қилиб юрган ғайридин одамлардан, яъни яҳудий экан. Лекин ҳадисда «қўшни» дейилганми, бўлди. Яҳудийми, насронийми, мажусийми, ким бўлишидан қатъи назар, унга яхшилик қилиш керак.

Хусусан, ушбу ҳадисда қўй сўйса, гўштидан бериш тавсия қилиняпти. Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу буни қайта-қайта тайинламоқдалар. Демак, қўшни ким бўлишидан қатъи назар, мўмин-мусулмонларга қўшнининг кўнглини юмшатадиган, ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлайдиган воситалар билан совға-салом қилиб туриш лозим бўлади.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Ғайридин бўлса ҳам, қўшнининг ҳаққи борлиги.

2. Саҳобаларнинг қўшни ҳаққига риоялари кучли бўлгани.

3. Қўй сўйганда унинг гўштидан ёки бошқа маҳсулотлардан қўшнига ҳадя қилиш лозимлиги.

4. Қўшнининг ҳаққи тўғрисидаги таълимотлар Жаброил алайҳиссалом орқали келган таълимотлар экани.

 عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «مَا زَالَ جِبْرِيلُ يُوصِينِي بِالْجَارِ، حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ لَيُوَرِّثُهُ».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Менга Жаброил қўшни хусусида тавсия бераверганидан уни меросхўр қилиб қўярмикан, деб ўйлаб қолдим», деганларини эшитдим».

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган бўлиб, Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшнининг ҳаққи ҳақида васият қилганларини баён этган ҳадисни такрорлаб келган.

 «Одоблар хазинаси» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. Умар ибн Абдулазиздан ривоят қилинади .Солиҳа аёл Хавла бинти Ҳаким айтади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг ўғилларидан бирини давоми...

1877 15:51 / 18.05.2025
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Одамларнинг энг мукаррами ким, деб сўралди..Аллоҳ таолонинг ҳузурида уларнинг энг давоми...

2719 13:04 / 28.12.2019
Аслида .мавло, деган сўзнинг таржимаси .хўжайин,, .валий, деган маънога яқиндир. Яъни хўжайин қулини эркалаб, унинг қадрини кўтариб, .хўжайиним,, деб чақиради. давоми...

3564 17:10 / 02.05.2019
Фарзанднинг отаонага яхшилик қилиши турларидан яна бири ndash фарзанд отаона хизматида доимо шай туриши, ҳатто мушрик бўлсалар ҳам, уларнинг розилигини топиши давоми...

3988 12:55 / 02.01.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021