1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Кавушни кўпайтиринглар

09:10 / 31.08.2019 2451 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир ғазотда эдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кавушни кўпайтиринглар. Чунки модомики киши кавуш кияр экан, улов минган билан баробардир», деганларини эшитдим».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёққа кавуш кийишни улов минишга ўхшатганлари икки ҳолатда ҳам инсоннинг оёғи турли озор берувчи нарсалардан сақланиши сабабидан экан.

Ўша пайтда бошқа зарур нарсалар қатори, оёқ кийимлари ҳам етишмаганлиги маълум. Бунинг устига, у пайтда одамлар умуман, оёқ кийими кийишга ўрганмаган эдилар. Ғазот одатдан ташқари турли хавф-хатарларга тўла тадбир эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ғозийларнинг саломатлигини эҳтиёт қилиш мақсадида уларнинг бош қўмондонлари – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни кавуш кийиб олишга чорлаган эканлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا انْتَعَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَبْدَأْ بِالْيُمْنَى، وَإِذَا خَلَعَ فَلْيَبْدَأْ بِالشِّمَالِ، وَلْيُنْعِلْهُمَا جَمِيعًا أَوْ لِيَخْلَعْهُمَا جَمِيعًا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ. وَفِي رِوَايَةٍ: إِذَا انْقَطَعَ شِسْعُ أَحَدِكُمْ فَلَا يَمْشِ فِي الْأُخْرَى حَتَّى يُصْلِحَهَا.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлардан бирортангиз оёқ кийими кийса, ўнгидан бошласин. Агар ечадиган бўлса, чапидан бошласин. Икковини бирга кийиб юрсин ёки уларни ечиб қўйсин», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Бошқа бир ривоятда:

«Қачон бирортангизнинг кавушининг ипи узилиб кетса, то уни тузатмагунча, иккинчисини кийиб юрмасин», дейилган.

Шарҳ: Ушбу ривоятларда мусулмон инсоннинг оёқ кийимини кийиш маданияти баён қилинмоқда.

1. Оёқ кийимини кийишни ўнг оёқдан бошлаш.

2. Оёқ кийимини ечишни чап оёқдан бошлаш.

3. Оёқ кийимининг бирини кийиб, иккинчисини қолдирмаслик, балки кийганда иккисини бирга кийиш.

4. Оёқ кийимининг бирини ечиб, иккинчисини қолдирмаслик, балки иккисини бирга ечиш.

5. Оёқ кийимидан бири яроқсиз бўлиб қолганда битта оёқ кийими билан юрмаслик. Балки олдин яроқсиз оёқ кийимини ислоҳ қилиб, кейин иккисини бирга кийиш.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ишроқ намози ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. У қачон ва қандай адо этиладиЖавоб Ишроқ .қуёш чиқиши, деган маънони билдириб, қуёш тўлиқ чиқиб бўлганидан давоми...

45087 20:06 / 28.07.2019
Ассалому алайкум Мен автосалонда ишлайман. Банклар биздан Автосалонимиздан мижозларига кредитга машина бериш учун биздан машина сотиб оладилар. Яъни, биздан давоми...

5852 18:37 / 11.08.2020
Бир халифа вафот этгач, румликларда ихтилоф чиқиб, ўзаро мулк талашишлар бошланди. Шунда мусулмон бўлмаганлар .Ҳозир мусулмонлар ўзи билан ўзи овора. Уларга давоми...

3969 07:30 / 12.08.2019
Ҳажжождан ривоят қилинади .Шуъба эшагини миниб кетаётган эди, Сулаймон ибн Муғирани учратиб қолди. У Шуъбага муҳтожлигидан шикоят қилди. Шуъба эса .Аллоҳга давоми...

2329 09:02 / 21.03.2020
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021