1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони сентябрь охиридан туристик визалар беради

10:30 / 04.09.2019 1668 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони 27 сентябрдан хорижликларга туристик визалар беришни бошламоқчи. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали маълумотига таяниб, kun.uz манбаси хабар беради. Сайёҳлар визани Саудия Арабистонига келгач олишлари ёки электрон шаклни олдинроқ тўлғазиб қўйишлари мумкин.

Таъкидланишича, визалар 51 та давлат фуқароларига 90 кун муддатга берилади. Унинг қиймати 118 долларни ташкил қилади. Бу суммага мажбурий тиббий суғурта ҳам киради. Саудия Арабистони расмийлари визаларни онлайн тартибда расмийлаштириш бир неча дақиқагина вақт олиши ва хорижликларга виза олиш учун элчихонага бошқа мурожаат қилишлари талаб этилмаслигига ваъда берилди.

Ҳозирда подшоҳлик ҳукумати туристик соҳани ривожлантиришга катта аҳамият бермоқда. Мутахассисларнинг фикрича, сайёҳлик тармоғи иқтисодиётни жадаллаштиришга ва энергия захиралари экспортидан камроқ тобе бўлишга туртки беради. Саудия Арабистони 2030 йилгача йилига 30 млн киши келишига интилмоқда. Ҳозирда бу рақам 16 млн кишини ташкил қилади, лекин улар орасида сайёҳлар йўқ. Бироқ Саудия Арабистони яқин орада туризмдан ҳар йили 47 млрд доллар олишни кўзламоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқаро анжуманда иштирок этган турли мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари нуфузли тадбирдан сўнг Хива давоми...

1250 22:10 / 16.10.2024
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетган эди. давоми...

3007 10:01 / 18.06.2021
42 ёшли Стивен Жексон Филаделфиядаги .Ибн Усаймин, масжидида ўтказилган маросимда қатнашади. Кейинчалик буни ҳаётидаги унутилмас кунлардан бири деб таърифлайди, у давоми...

2302 14:00 / 01.02.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021