1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Соф табиат суннатлари

09:37 / 14.09.2019 2563 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз «соф табиат» дея таржима қилган маъно араб тилида «фитрат» дейилади. «Фитрат» эса, сўзи Аллоҳ таоло одамларни яратгандаги соф табиат, Аллоҳ таолонинг соф дини маъноларини билдиради. «Фитрат суннатлари» деганда эса, табиати бузилмаган инсон зоти шахсий озодалик дорасида қилиш лозим деб биладиган ва Аллоҳ таоло юборган ҳақиқий, соф динларда барча расул, набийлар ва уларнинг умматларига амр қилинган ишлар билинади.

Соф табиат суннатлари қуйидагилардан иборат:

– Мўйлабнинг лаб устига ўсиб тушган қисми қирқилиб, лабнинг қизғиш қисми яхшилаб очилиши, унга мўйлабнинг туклари тушмаслиги. Шунингдек, бошқа тарафларга қараб ўсган, тартибсиз бўлиб кетадиган туклар ҳам қирқилиб турилади.

– Тиш ва оғизни тозалаб юриш.

– Бурунга сув олиб тозалаш.

– Тирноқларни қисқартиш. Бу ҳам инсоннинг соф табиати талаб қиладиган нарса. Тирноқни вақти-вақти ила қисқартиб турмаса бўлмайди. Тирноқ ўсганда тагига кир тўпланади. Бу нарса турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, тирноқни ўстириб юришнинг бошқа зарарлари ҳам бор. Олинган тирноқ ва сочларни кўмиб юбориш тавсия қилинади. Бирор овлоқроқ жойга ташланса ҳам бўлади. Лекин таҳоратхона ёки ғусл қилинадиган жойга ташлаб бўлмайди.

– Баданнинг букиладиган жойларини яхшилаб ювиш. Бундан инсон баданининг кир тўпланиб қоладиган бўғимлар, киндик, қўлтиқ каби жойлари кўзда тутилган. Албатта, бундай жойлар яхшилаб ювилмаса, кир тўпланиб одамдан нохуш ҳид чиқиши, тўпланган ифлосликлар касаллик келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

– Қўлтиқдаги юнгларни юлиш. Ҳар бир инсон боласининг қўлтиғи остида юнг ўсиши бор нарса. Шу билан бирга қўлтиқ энг кўп терлайдиган ва энг кўп кирлайдиган жой ҳам саналади. Шунинг учун шахсий озодалик масаласида бу жойга алоҳида эътибор берилади. Мусулмон одам қўлтиғи остидаги юнгни тез-тез тозалаб туриши лозим. Бу шариатнинг амри. Биргина Пайғамбаримизнинг эмас, барча анбиё ва расулларнинг суннатидир. Бу нарса Аллоҳ таоло яратган асл хилқатнинг суннати, Аллоҳ таоло юборган самовий динларнинг суннатидир. Қўлтиқ юнгини фақат уни юлиш билан тозаланмайди, балки юнгни қириш ёки бирор юнг туширадиган модда ила туширса ҳам бўлади. Яқинда матбуотда Чехия олимларининг бу борадаги тадқиқотлари натижаси эълон қилинди. Олимлар хулосасига кўра, юнги тозаланмайдиган қўлтиқдан чиққан тер тозалаганидагига қараганда бадбўйроқ бўлар экан.

– Қовуқдаги юнгни қириш. Бунда инсоннинг жинсий аъзоси атрофидаги юнгларни кетказиш кўзда тутилган. Бунда ҳам ўша ҳаром юнгларни фақат қириш шарт эмас, балки ҳар қандай қулай услуб билан кетказилса бўлаверади. Мазкур жойларни озода тутиш ҳар бир эркагу аёлнинг соғлиги, ҳаёти учун нақадар муҳим эканидан динимизда бу масалага алоҳида эътибор берилган.

– Сув ила истинжо қилиш.

– Ўғил болаларни хатна қилдириш. Хатна Исломнинг шиорларидан, хусусиятларидан бири саналган суннатдир. Ўғил болаларни кичиклик чоғида хатна қилдириш мусулмон халқларнинг тарк қилмайдиган одатига айлангани яхши маълум. Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган юмшоқ тери кесилади. Ўша тери арабчада «қалафа» дейилади.

Ҳанафий мазҳаби бўйича боланинг ҳолига қараб хатнани кўтарадиган бўлганда қилинади. Етти кунлик болани хатна қилиш шарт эмас.

«Олам ва одам, дин ва илм» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзувчи ҳимматлар қадарлар қўрғонларини теша олмас.Ушбу учинчи ҳикмат ўзидан олдинги иккинчи ҳикматнинг узвий давомидир. Иккинчи ҳикматда Аллоҳ таоло инсонни давоми...

4958 14:42 / 30.06.2019
СаволНамозда ташаҳҳуд ва икки салавотдан кейин .Аллоҳуммағфирлий валивалидайя..., ва .роббана атина фиддуня..., дуоларини ўқиш суннатми Баъзи муллалар .Шу дуоларни давоми...

6183 19:39 / 14.06.2020
Ҳозирги кунда христианлик деб аталиши урф бўлиб қолган динни исломий адабиётда масийҳийлик ёки насоролик ndash насронийлик дейилади. Бу динни Аллоҳ таоло юборган. давоми...

4273 15:40 / 04.12.2018
.Муҳаббат, сўзи аслида мойиллик, севиш, суйиш, яхши кўриш, кўнгил қўйиш, ишқ, хоҳлаш, талпиниш, интилиш маъноларини англатади. Муҳаббат қалбдаги туйғу бўлиб, инсон давоми...

5088 11:05 / 03.11.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021