1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Сени нима йиғлатмоқда?

14:30 / 07.05.2022 9107 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзларига ва мусулмонларга берилган неъматлар масъулиятидан ҳам юқори даражада хавфда бўлар эдилар. У кишида мол-дунё ила фахрланиш ўрнига унинг шукрини келтира олмасликдан, у билан ҳовлиқиб кетишдан хавф бор эди.

Имом Байҳақий Мисвар ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Қодисия ўлжаларидан бир тўп ўлжа келди. У уларни ағдариб кўриб, уларга назар солиб, йиғлай бошлади. Абдурраҳмон ибн Авф у билан бирга эди. Абдурраҳмон унга:

«Эй мўминларнинг амири! Бугун хурсандлик куни. Бугун сурур куни», деди.

У: «Тўғри. Аммо манави қай бир қавмга берилса, албатта, адоват ва ёмон кўришни қолдирган», деди».

Имом Аҳмад, Баззор ва Абу Яъло Абу Синон Дуалийдан ривоят қиладилар:

«У киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига кирса, бир гуруҳ аввалги муҳожирлар билан ўтирган экан.

Умар занбил ёки жундан тўқилган идишга ўхшаш сафат номли идишни олиб келишга одам юборди. У Ироқ қалъасидан олиб келинган бўлиб, ичида узук бор эди. Боласи узукни олиб, оғзига солган эди, Умар ундан тортиб олди ва йиғлай бошлади. Унинг олдидагилар:

«Сени нима йиғлатмоқда? Аллоҳ сенга фатҳни берган, душманингдан устун қилган ва кўзингни қувонтирган бўлса», дедилар.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кимга дунё фатҳ қилинса, албатта, Аллоҳ азза ва жалла уларнинг орасига қиёматгача адоват ва ёмон кўришни солади», деганларини эшитган эдим. Мен ана шундан қўрқяпман», деди Умар».

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Дажжол Макка билан Мадинадан бошқа ҳар бир давоми...

3462 16:57 / 31.12.2024
Ҳеч кимга қўл ва тил билан озор бермаслик. Мусулмон ўз номига муносиб равишда ҳар қандай озор беришдан сақланмоғи лозим. Унинг на тилидан ва на қўлидан кўнгилни давоми...

979 13:36 / 17.09.2025
Ибн Абид Дунё .Макоидуш шайтон, номли китобида келтиради Ҳасан Басрий айтади .Бир қавм Аллоҳни қўйиб бир дарахтни танлаб олиб, унга сиғина бошлади. Бундан хабар давоми...

3675 14:11 / 28.10.2024
Ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқалар учун ҳам яхши кўриш.Шунга кўра киши ўзи учун шаръий ва ақлий жиҳатдан хоҳлаган нарсани барча мусулмонлар учун ҳам хоҳлаб, давоми...

1002 11:18 / 29.07.2025