1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ рибони ҳаром қилган

11:10 / 17.09.2019 2982 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

قَالَ اللهُ تَعَالَى:

ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ

«...Аллоҳ савдони ҳалол ва рибони ҳаром қилган», деган («Бақара» сураси, 275-оят).

Шарҳ: Биз «савдо» деб таржима қилган сўз араб тилида «байъ» дейилиб, луғатда ўзаро бир нарсани алмаштиришни англатади.

Шариатда эса бир молни иккинчи бир молнинг муқобилига рози бўлиб қабул қилиб олишга «байъ» деб айтилади.

Қисқа қилиб айтганда, «савдо» сўзи «тижорат» сўзидан кўра умумийроқ бўлиб, бугунги куннинг истилоҳида «бозор иқтисоди» маъносига яқинроқ келади.

«Аллоҳ савдони ҳалол ва рибони ҳаром қилган».

Чунки тижоратда фойда кўришнинг ҳам, куйиб қолишнинг ҳам эҳтимоли бор. Тижоратда инсоннинг меҳнати, маҳорати, атрофдаги табиий ҳолатлар фойда кўриш ёки зарар топишга бевосита таъсир кўрсатади. Савдогар фойда кўришга умид қилгани ҳолда куйиб қолишни ҳам бўйнига олиб иш бошлайди. Ҳаражат қилиб, одамларга керакли молларни олиб келади, сақлайди ва бошқа хизматларни қилади.

Судхўр-чи? У ҳеч нарса қилмай, жойида ўтиради. Нима бўлишидан қатъи назар, фойда олиши муқаррар. Куйиб қолиш хавфи йўқ.

Мазкур сабабларга ва яна зикр қилинмаган бошқа сабабларга кўра, тижорат билан шуғулланиш инсон учун ҳалол, судхўрлик эса ҳаром қилинган.

Аллоҳ таолонинг савдони шариатга киритиши, Қуръонда унинг ҳукмини баён қилиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уни ҳаётга татбиқ қилишлари ва кўплаб ҳадислар айтиб, йўл-йўриқлар кўрсатишлари бежиз эмас. Чунки савдо инсонларнинг бир-бирлари билан муомалаларининг бу дунёдаги асосий жабҳаларидан бири ҳисобланади. У тўғри низомга солинмаса, инсон ҳаётини тартибга солиб бўлмайди.

Чиндан ҳам инсон ёлғиз ўзи яшай олмайди. У ўзига ўхшаш бошқа инсонлар билан яшайди. Бошқалар билан яшагач, улар билан муомалада бўлиши, нарсаларини айирбошлаши, олди-берди қилиши керак. Агар бу муомалалар тартибга солинмай, одамларнинг ўзларига ташлаб қўйилса, кучли кучсизни, ақлли ақли озни алдаши, ҳаққини поймол қилиши турган гап.

Мўминларнинг барчаси учун мазкур иқтисодий муомалалар одоби уларнинг барчаларини яратган, уларга ризқ бераётган ва охиратда ҳар бирларини ҳисоб-китоб қилиб, қилмишига яраша жазо ёки мукофот берадиган Зот – Аллоҳ таоло томонидан жорий қилингандагина айни адолат бўлади, бировга заррача зулм қилинмайди. Ана шу илоҳий кўрсатмаларга амал қилиш орқали тинчлик ва осонлик билан муродга етилади.

Энг муҳими, бу муомалалар ибодатга айланади, бу дунёда топилган ризқнинг ҳалол ва баракали бўлиши таъминланади. У дунёда эса шунга яраша ажру савоб, мақому мартабага эришилади, иншааллоҳ.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ .Эй Одам боласи, сен кунлардан иборатсан. Бир кун ўтса, сенинг бир бўлагинг кетган бўлади,. Ва яна .Бир қавмларни билдимки, улар давоми...

3981 12:00 / 30.01.2019
Нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг муҳим омиллардан бири ўлимни эслашдир.Одамларнинг нотўғри йўлларга киришлари ва уларда давомли бўлишларига давоми...

4292 21:09 / 27.11.2018
Ақли йўқ экандаДаҳрий муаллим синфхонада болаларга Аллоҳнинг йўқ эканини ақлий далил билан исбот қилмоқчи бўлиб шундай дебдиndash Болалар, мени давоми...

5575 16:10 / 09.03.2019
Кечаси бедор бўлиб намоз ўқишнинг, Қуръон тиловат қилишнинг гашти бўлакча, фазилати улуғ. Одамлар айни ширин уйқудалик пайтида ибодат қилган инсон юксак мақомга давоми...

2757 10:10 / 05.11.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021