1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Таҳорати йўқнинг намози йўқ

15:58 / 29.09.2019 4703 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таҳорати йўқнинг намози йўқ. (Таҳоратда) «Бисмиллаҳ»ни зикр қилмаган одамнинг таҳорати йўқ», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Таҳоратда «Бисмиллаҳ»ни зикр қилмаган одамнинг таҳорати йўқ», деган жумлани ўрганиб чиқайлик.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу бу ҳадиснинг зоҳирий маъносини олиб, «Бисмиллаҳни айтмаган одамнинг қилган таҳорати таҳорат бўлмайди», деганлар.

Бошқа уламолар эса «Бу ҳадиси шарифдаги «Бисмиллаҳни зикр қилмаган одамнинг таҳорати йўқ» дейилгани «таҳоратининг камоли йўқ» дегани», дейдилар. Бу араб тили қоидаларида, хусусан, ҳадиси шарифларда бор нарса.

Мисол учун, «масжиднинг қўшнисига масжиддан бошқа жойда намоз йўқ» деган ҳадис «масжиддан бошқа жойдаги намози комил бўлмайди» дегани эканлиги ҳаммага маълум.

Шунга биноан, «Бисмиллаҳ»ни айтмай таҳорат қилган одамнинг таҳорати комил бўлмайди, савоби тўлиқ бўлмайди. Уламоларимиз «Агар таҳоратнинг аввалида «Бисмиллаҳ»ни айтиш унутиб қўйилса, эслаган вақтда айтилади», дейдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирортангиз намозида унутиб, бир ракат давоми...

4628 15:00 / 14.02.2021
882. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа, деманглар, балки .Аллоҳ хоҳласа, сўнгра фалончи давоми...

4031 19:00 / 14.04.2023
Умар алФоруқ розияллоҳу анҳунинг сийратлари ва фазилатлари ҳақида кўп жилдли китоблар ёзилган. У кишидан ривоят қилинган ваъзнасиҳатларини ўрганишга киришишдан давоми...

6746 10:28 / 09.06.2018
. .Асҳоби суффалардан бўлган Жарҳад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга ўтирдилар. Соним очиқ давоми...

4290 12:01 / 12.01.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар