1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Самарқандга ташриф буюрдилар

20:09 / 06.10.2019 4129 pdf Ўқиш режими + -


Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ислом дунёсининг машҳур олими Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ ва меҳмонлар Термиздаги зиёратларини якунлаб, Самарқандга етиб келишди.

Баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ ва меҳмонлар Самарқанд шаҳрида ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди.

Меҳмонлар дастлаб Самарқандда пешин намозини адо этишди, сўнгра дастлабки зиёратни ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасидан бошладилар. Буюк ватандошимизнинг марқадларида Қуръон тиловат қилинди.

Кейин, меҳмонлар ҳадис илмининг султони Имом Бухорий мангу қўним топган муқаддас мажмуа ёнида ташкил этилган ҳадис илми мактабига ташриф буюришди. Ташриф чоғида улуғ устоз Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ ушбу марказда фиқҳ ва ҳадис илмидан суҳбатга йиғилган илм аҳлларига батафсил маълумот бердилар. Йиғилган аҳли илмлар ўзларига ҳадис илмидан муҳим таклиф ва тавсиялар олдилар.

Бундан ташқари Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Имом Бухорий ҳадисларини талабаларга шарҳ қилиб бердилар. Ҳазратнинг шогирдлари Абдулмажид соҳиб йиғилганларга ушбу маълумотларни таржима қилиб берди.

Сўнгра, шом намозини меҳмонлар жамоат билан ўқишди. Таъкидлаш жоизки, машҳур олим, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ зиёрат сафарларидан мамнун эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Кейинги зиёратлар ҳақидаги янгиликлар билан islom.uz портали ва порталнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг.

Islom.uz портали 







Мавзуга оид мақолалар
Лондон мэри Содиқ Хон Буюк Британия Бош вазири Тереза Мейни исломофиянинг янги таърифини қабул қилишга ва Косервативлар партиясидаги мусулмонларга қарши бўлган давоми...

2738 15:45 / 26.03.2019
Тошкент ислом институтида .Феврал ndash Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги, деб эълон қилинганлиги муносабат билан .Қуръон илмлари, кафедраси томонидан Олий давоми...

1127 18:17 / 11.02.2025
Яқинда Британия музейидан мамлакатимизга 6 нақшинкор тарихий кошин қайтарилди. Улар мазкур музейнинг Яқин Шарқ департаменти катта куратори Ж.Симпсон томонидан давоми...

2035 15:37 / 05.10.2021
2021 йил 2 ноябр куни ижтимой тармоқларда .Бугун Самарқанд аэропорти томонларда .снос,га тушган ҳудудда олиб борилаётган қазиш ишлари жараёнида тупроқ остидан давоми...

3348 12:30 / 04.11.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021