1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳнинг Бухоро бўйлаб сафарлари

22:06 / 08.10.2019 2836 pdf Ўқиш режими + -

2019 йил 8 октябрь куни Ислом дунёсининг машҳур олими, улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд зиёратидан сўнг Бухоро шаҳрига етиб келдилар. Меҳмонларнинг Бухородаги сафарлари Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг қабрларини зиёрати билан бошланди. Улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ зиёрат қилиш жараёнида Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, тасаввуф ва шаръий илмлар фазилатлари борасида, мазкур илмларга бўлган эҳтиёжимиз ҳақида ҳам сўз юритдилар. Зиёрат сўнгида баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ дуои хайрлар қилдилар.

Шундан сўнг меҳмонлар Ислом оламида фиқҳ илмининг уламоси машҳур имом Шамсул Аимма Ҳалвоний ҳазратлари қабрларини зиёрат қилдилар.

Ушбу зиёратдан сўнг Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ ва меҳмонлар имом Абу Ҳафс Кабир ва имом Абу Ҳафс Соғир ҳазратларини зиёрат қилдилар ҳамда пешин намози ибодатини адо қилишди.

Куннинг иккинчи ярмида Чашмаи Аюб (Аюб булоғи) қадамжосига қараб йўл олинди. Зиёратчилар қадамжо ичида жойлашган Имом Бухорийнинг устозлари Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Муснадий қабрларини зиёрат қилишди.

Сўнгра имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг таваллуд топган ерлари зиёрат қилинди. Маълумки, бу жойнинг ёнида «Шайх Зайниддин» жоме масжиди қад ростлаган.

Сафар чоғи давомида Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ ҳазратлари ушбу масжид ва имом Бухорийнинг туғилиб ўсган жойлари ҳақидаги маълумотлар билан яқиндан танишдилар.

Аср намози адо этилгач, зиёратчилар билан «Мир араб» мадрасасининг устозлари ва толиби илмлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда баҳрул улум Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ бу ердаги илм аҳлларига насиҳат қилдилар. Суҳбат асносида масъул ходимлар «Мир араб» мадрасасининг тарихи, ҳозирги ҳолати ҳақида азиз меҳмонга маълумот беришди.

Меҳмонлар сўнгра Бухоронинг Сумитан мавзеидаги Чор Бакр меъморий мажмуасига ташриф буюришди. Қайд этиш керакки шу ерда яшаб ўтган машҳур тўрт шайх Чор Бакр номи билан боғлиқ. Шайхлар қабристони олдига Абдуллахон II томонидан хонақоҳ, масжид, мадраса ва катта боғдан иборат меъморий мажмуа барпо этилган. Кейинчалик қўшимча бинолар қурилиб, атрофи боғларга айлантирилган. Хонақоҳ гумбазли хона ва пештокдан иборат. Пештоқ безагида кошинкори нақшлар ва йирик куфий ёзувлар, 2 ён канотида гулдасталар бор. Ички безагида ганчкорлик ва қирма намуналари учрайди. Мадраса пештоғи кенгроқ, даҳанаси уч равоққа бўлинган. Китобаси арабий ёзувдан иборат.

Ушбу зиёратдан сўнг шом намози ўқилиб, меҳмонларнинг Бухоро сафарига якун ясалди.

Кейинги зиёратлар ҳақидаги янгиликлар билан islom.uz порталининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин.

Islom.uz портали таҳририяти

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 27 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Иброҳим Алломни қабул давоми...

1821 17:57 / 27.11.2023
2023 йил 12 октябрь куни шом намозидан сўнг .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида .Расулуллоҳ mdash тинчлик элчиси, шиори остида анъанавий мавлид давоми...

1365 17:31 / 13.10.2023
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда islom.uz портали жамоаси Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг фарзанди давоми...

2552 16:22 / 08.03.2021
Афсонавий испаниялик футболчи Хави Барселона ҳужумчиси Лионел Мессининг келажаги ҳақида гапирди. .Месси қоладими Умид қиламанки, иншааллоҳ, .Барселона, га Месси, давоми...

4451 11:30 / 17.03.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021