1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари

11:30 / 12.10.2019 2774 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

363

Отаси йўқ онаси йўқ, етим бўлиб юрдилар,

Акаси йўқ укаси йўқ, ёлғиз бўзлаб юрдилар,

Уйлари йўқ мероси йўқ, турли жойда юрдилар,

Бу машаққат ҳаммасини, синов учун берди Аллоҳ.

364

Қўрқувлар йўқ ситамлар йўқ, лекин маюс юдилар,

Улғайган йўқ балоғат йўқ, карвон билан юрдилар,

Маблағи йўқ фойдаси йўқ, тажриба об юрдилар,

Турмушда не синов бўлса, навбат билан берди Аллоҳ.

365

Роҳати йўқ ороми йўқ, ғамга ботиб юрдилар,

Емаги йўқ ичмаги йўқ, очликда кўп юрдилар,

Ҳамроҳи йўқ дардкаши йўқ, тоғда ёлғиз юрдилар,

Назарда кўп ёлғиз лекин, доим ҳамроҳ  эди АЛЛОҲ.

366

Пуллари йўқ қуллари йўқ, лекин бойдек юрдилар,

Нодонлик йўқ номардлик йўқ, шижоатлик юрдилар,

Аскари йўқ бардори йўқ, қўмондондек юрдилар,

Фариштадек аскарларни, қўриқлашга қўйди Аллоҳ.

367

Жоҳиллик йўқ қўполлик йўқ, яхши хулқда юрдилар,

Устозлар йўқ мураббий йўқ, шогирдлардек юрдилар,

Илмлар йўқ саводлар йўқ, олимлардек юрдилар,

Ҳаётнинг ҳар лаҳзасини, сабоқ қилиб берди Аллоҳ.

368

Қўйлари йўқ подаси йўқ, чўпон бўлиб юрдилар,

Манманлик йўқ кибри ҳам йўқ, хизмат қилиб юрдилар,

Боғлари йўқ сояси йўқ, доим салқин юрдилар,

Бунга сабаб оз булутни, хизматига қўйди Аллоҳ.

369

Ноҳақлик йўқ юз хотир йўқ, ҳакам бўлиб юрдилар,

Хиёнат йўқ разолат йўқ, одил бўлиб юрдилар,

Ҳийласи йўқ ёлғони йўқ, Амин бўлиб юрдилар,

Етим ҳолда топиб қулин, содиқлардан қилди Аллоҳ.

370

Нолиган йўқ хориган йўқ, рози бўлиб юрдилар,

Мудроғи йўқ чарчоғи йўқ, доим тетик юрдилар,

Ҳасадлар йўқ нафслар йўқ, ҳавас қилиб юрдилар,

Ёшлигидан қалбларини, поклаб қўйган эди Аллоҳ.

371

Ёвлари йўқ душмани йўқ, хўп севилиб юрдилар,

Шумлиги йўқ маккори йўқ, аҳдга содиқ юрдилар,

Гинаси йўқ адоват йўқ, табассум қиб юрдилар,

Чеҳраларин тўлин ойдан, зиёд қилиб қўйди Аллоҳ.

372

Исломи йўқ иймони йўқ, Аллоҳ бир деб юрдилар,

Тоати йўқ намози йўқ, Ҳақни севиб юрдилар,

Бахиллик йўқ ҳасислик йўқ, эҳсон қилиб юрдилар,

Ҳатто жоҳил даврида ҳам, Раҳматини берди Аллоҳ.

373

Сени етим ҳолда топиб, сўнгра жойлаб қўймадими? (Зуҳо сураси, 6-оят)

Сени ҳайрон ҳолда топиб, ҳидоятга йўймадими? (Зуҳо сураси, 7-оят)

Сени камбағалда топиб, сўнгра бой қилмадими? (Зуҳо сураси, 8-оят)

Ҳисоби йўқ неъматларни, чексиз бериб қўйди Аллоҳ.

374

Давом этсам аҳлоқларин, Худо ҳаққи сўз топилмас,

Қанча ёзсам шунча оздир, Росулимдан зўр топилмас,

Ошиқ бўлдим мендан ортиқ, муҳаббатли кўз топилмас,

Муҳаббатим сўзда эмас, жону дилдан бўлсин Аллоҳ.

Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жоме масжиди

имом ноиби Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир нарсанинг ўз вазифаси бор экан, у хоҳ моддий нарса бўлсин, хоҳ маънавий нарса. Биз моддий нарсаларни ҳам вазифасига кўра ишлатмай қўйдик. Телефон узоқни давоми...

3164 10:05 / 09.10.2019
Биздан кимлар Аллоҳ менинг зиммамга аҳлимни нафақа билан таъминлашни юклаган, шуни бажаришим керак. Қолаверса, одамларнинг мендаги ишга эҳтиёжлари бор, давоми...

2316 09:15 / 07.10.2019
Аллоҳ таоло ҳеч бир инсоннинг бойлигига ёки уларнинг суратига қарамайди. Балки қалбдаги ният ва истакларига боқиб турувчидир. Қалбнинг сурати ҳам бойлиги ҳам давоми...

7553 12:00 / 02.07.2019
У мажлисдан чиқиб, шошапиша югурганича уйига қараб кетаётган эди. Ҳамкасблари ортидан .Ҳа, тинчликми, бунча шошиб қаерга кетяпсан, учрашувинг борми, деб гап давоми...

3511 09:10 / 27.09.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021