1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Макка аҳлининг диёнати

09:10 / 17.10.2019 2963 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломдан аввал нафақат Макка аҳли, балки Арабистон яримороли аҳолисининг кўп қисми бут-санамларга ибодат қиларди. Юқорида ҳам таъкидланганидек, Маккага ҳайкалларни илк бор Хузоъа қабиласи ҳукмронлиги даврида Амр ибн Луай Хузоъий деган кимса Шом диёридан олиб келган эди. Маккаликлар, кейинчалик бошқа араблар ҳам бут-санамларга ибодат қилишга шу қадар берилиб кетишдики, Иброҳим алайҳиссаломнинг динидан Байтуллоҳни улуғлаш одатидан бошқа ҳеч нарса қолмади.

Каъбани қайта қуриш (ҳижратдан аввалги 18 йил; милодий 605 йил)

Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз беш ёшга кирганларида, қурайшликлар Каъбани бузиб ташлаб, қайта қуришга енг шимаришди. Замон ўтиши, хусусан, Каъбада ёнғин чиққани ва сел келгани оқибатида қайта қуриш зарурати туғилиб қолган эди.

Қурилишни бошлаб, ҳамжиҳатлик ила иш олиб боришди. Аммо Ҳажарул асвадни жойига қўйиш вақти келганда ихтилоф чиқди. Ҳар бир қабила бу шарафли иш ўзига бўлишини хоҳлар эди. Ихтилоф кучайиб, уруш чиқиш хавфи туғилди.

Баъзилар жангга ҳозирлана бошлашди. Бану Абдуддор уруғи бир тоғорада қон олиб келишди. Улар Бану Адий уруғи билан келишган ҳолда қўлларини тоғорадаги қонга ботириб, ўлимга тайёр эканларини эълон қилишди. Бу ҳол «Уруш бўлади», дегани эди.

Шу ҳолатда тўрт-беш кун туриб қолишди. Узоқ баҳслашувлардан кейин ишни уларнинг олдига асосий дарвозадан биринчи бўлиб кириб келган кишига ҳавола қилишга келишдилар.

Уларнинг олдига Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи бўлиб кириб келдилар. У зотни кўришлари билан ҳаммалари хурсанд бўлиб: «Ана, Муҳаммад келди! Ана, Амин келди! Рози бўлдик! Ишни унга ҳавола қилишга розимиз!» дейишди.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан бир ридо келтиришларини сўрадилар. Уни олиб, ерга ёздилар. Ҳажарул асвадни кўтариб, ридонинг ўртасига қўйдилар ва ҳар уруғдан биттадан вакил келиб, ридонинг бир четидан тутиб, кўтаришини таклиф қилдилар. Вакиллар кўтариб олиб келганларидан сўнг ўзлари Ҳажарул асвадни жойига қўйдилар. Шундай қилиб, у зот ўзларининг беқиёс ҳикматлари ила урушнинг олдини олдилар.

Бу у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бутун дунё халқларини сулҳга ва тинчликка бошлашларининг муқаддимаси эди.

Ана шундай тарзда Аллоҳ таоло Ўзининг бўлажак пайғамбарининг ҳамма тарафдан етук бўлишини таъминлаб келди.

У зотнинг насаблари пок насаб бўлишини таъминлади.

У зотнинг яратилишлари бенуқсон, муборак таналарининг пок ва жисмонан тўкис, шунингдек, хулқлари бекаму кўст бўлишини таъминлади.

Мана шу тарзда, Аллоҳ таолонинг иродаси ила охирзамон пайғамбари қилиб юборилишлари учун барча шароитлар муҳайё бўлди.

«Ислом тарихи» биринчи китоб

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нуҳ алайҳиссаломнинг даъватлариНуҳ алайҳиссалом амри илоҳийни бажаришга, ўз қавмларини Аллоҳ таолонинг динига даъват қилишга киришдилар. У зот қавмларини давоми...

7594 11:20 / 27.01.2019
Маълумки, Ислом тинчлик динидир. Исломнинг дастлабки босқичларида нозил бўлган Қуръони Карим оятларида урушга ишора қилувчи бирорта ҳам сўз йўқ. Шунингдек, Ислом давоми...

3040 16:19 / 08.08.2020
Тоифдан қайтиб келганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини турли қабилаларга очиқойдин таништиришни бошладилар. Бунинг учун энг қулай давоми...

2700 06:00 / 28.05.2023
Уҳуд ғазоти тугагач мусулмонлар ўзларидан шаҳид кетганларни қидира бошладилар ва қонга беланган, икки қўли узилган, юз кўринишидан дунёдан кўз юмишидан аввал давоми...

3955 16:32 / 01.04.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021