1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

64-боб. Солиҳ қўшни

11:55 / 19.10.2019 2963 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нофеъ ибн Абдулҳорисдан ривоят қилинади:

عَنْ نَافِعِ بْنِ عَبْدِ الْحَارِثِ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مِنْ سَعَادَةِ الْمَرْءِ الْمُسْلِمِ الْمَسْكَنُ الْوَاسِعُ، وَالْجَارُ الصَّالِحُ، وَالْمَرْكَبُ الْهَنِيءُ».

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кенг маскан, солиҳ қўшни ва яхши маркаб мусулмон кишининг саодатидандир», дедилар».

Шарҳ: Демак, ушбу нарсалар бахтли-саодатли кишининг бу дунёдаги аломатларидан экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мусулмон кишининг саодатига омил бўладиган нарсалар ҳақида бир қанча ривоятлар собит бўлган. Ушбу ҳадиси шариф ана шулардан биридир.

Кенг маскан киши саодатининг омилларидан бири бўлиши бежиз эмас. Албатта, маскан, яъни турар жой одам боласи умрининг кўп қисмини ўтказадиган жойдир. Умрнинг энг нозик ва масъулиятли қисми кишининг шахсий масканида ўтади.

Масканнинг кенг бўлиши яшаш шароитининг қулайлиги маъносидадир. Киши ўз уйида яшаш учун барча шароитларга эга бўлса, саодатли бўлиши турган гап. Умрининг кўп қисми ўтадиган масканда ўзи учун керак бўлган барча қулайликлар мавжуд бўлса, албатта, бу нарса саодат омилларидан бири бўлади.

Солиҳ қўшни кенг масканга чамбарчас боғлиқ омилдир. Маскан ҳар қанча кенг, ҳамма шароитларга эга бўлса ҳам, қўшни яхши бўлмаса, инсоннинг саодати кўзлангандек бўлмаслиги турган гап. Чунки яхши уйдаги осуда ҳаёт ёмон қўшнининг кирдикорлари билан ҳаловатини йўқотиши аниқ.

Шунинг учун ҳам солиҳ қўшни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан киши саодатининг омилларидан бири деб эълон қилинмоқда.

Яхши улов инсон зоти ўз ҳаётида доимий равишда эҳтиёжи тушиб турадиган нарсалардан биридир. Инсоният ривожланиши жараёнида маркаблар ҳам ривожланиб бормоқда ва унга инсоннинг эҳтиёжи ортмоқда.

Албатта, инсон ўз ҳаёти давомида маркабнинг саодат омилларидан бири эканини доимий равишда сезиб туради. Бугун маркабсиз ҳаёт ўтказишни тасаввур қилишнинг ўзи мумкин эмас.

Шу боис ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши маркабни мусулмон кишининг саодати омилларидан бири дея эълон қилмоқдалар.

Аллоҳ таоло барчаларимизга ушбу ҳадисда зикр қилинган ва зикр қилинмаган бошқа саодат омилларини ато этиб, уларнинг доимийлигини таъминлаган бўлсин.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Кенг маскан мусулмон киши саодатининг омилларидан бири экани.

2. Солиҳ қўшни мусулмон киши саодатининг омилларидан бири экани.

3. Яхши маркаб мусулмон киши саодатининг омилларидан бири экани.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Язид ибн Абдуллоҳ ибн Қусайтдан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Умар ўзининг бир ғуломини тилла ёки кумуш билан бир жойга юборди. Ғулом эса уни алмаштирди. давоми...

2949 11:00 / 03.07.2020
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Одамларнинг энг мукаррами ким, деб сўралди..Аллоҳ таолонинг ҳузурида уларнинг энг давоми...

2719 13:04 / 28.12.2019
. Язийд ибн Абу Ҳабийбдан ривоят қилинади .Уламолар .Онанинг ҳаққи отанинг ҳаққидан афзал,, дер эдилар. Ҳар бирининг ҳам ҳаққи бор,. Шарҳ Отаонанинг давоми...

2124 09:23 / 12.06.2024
Абдуллоҳ ибн Мусовирдан ривоят қилинади.Ибн Аббоснинг Ибн Зубайрга шундай деяётганини эшитдим.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч давоми...

3603 17:05 / 27.09.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021