1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қарз беришдаги хурсандчиликлар

15:05 / 26.10.2019 6018 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаётда турли вазият юзага келиб, қаршимиздан биз кутмаган муаммоларчиқиб қолади. Ана шундай муаммолар ечим сифатида гоҳида бировдан қарз сўрашга мажбур бўламиз. Бу ҳолат ҳар кимда учраши мумкин. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам баъзан қарздор бўлганлар.

Ҳозирги кунда қарз олиб, вақтида қайтармаслик, бутунлай ёки тўлиқ бермаслик ҳолатлари ҳам учраб тургани сабабли қарз сўраш кишига ноқулай бўлмоқда. Қарз сўралган киши ҳам ўйланиб қолади. Бу, албатта, қарз олдибердисининг одобларига риоя қилмаслик оқибатидир. Шунинг учун ҳам «Қарз беришдаги хурсандчиликлар» десак, баъзи кишиларга эриш туюлиши мумкин. Лекин қарз беришда ҳам хурсандчилик бор. Қуйида шу ҳақда бироз тўхталамиз:

– Қарз сўралган киши Аллоҳ таоло уни қарз берадиган даражада моддий имкониятли қилиб қўйганидан хурсанд бўлади.

Биров қарз сўраса, зарурий эҳтиёжимиздан ортиқ маблағимиз бўлсагина бера оламиз. Зарурий эҳтиёждан ортиқ маблағ бўлиши моддий имкониятнинг кенглигидир. Аллоҳ таоло қарз берувчини олувчига нисбатан моддий жиҳатдан устун қилиб қўйибди. Қарз берувчи шундан хурсанд бўлиб, шукр қилади.

– Берган пули қайтиб келиши ҳақида ўйлаб хурсанд бўлади.

Ҳар ким эҳтиёжига кўра мол йиғиши мумкин. Биров уй олиш учун, биров машина, бошқаси тўй қилиш каби эҳтиёжлар билан. Шундай вақтда қарз сўраб келинганда эҳтиёжи учун пул йиғаётган киши уни эҳсон қилиб юбора олмайди, аммо қарз бериб туриши мумкин. Шунда зарурий эҳтиёжи учун пул қайтиб келишини ўйлаб хурсанд бўлади.

– Бир мўминга фойдаси текканидан хурсанд бўлади.

Қарз бериб, бировнинг мушкули аришига, унга манфаат етказишга сабаб бўлиш ҳам қувонарли ҳолатлардандир.

– Ажр-савобдан умидворлик.

Баъзи ҳадисларда қарз бериш шу миқдордаги молнинг ярмини садақа қилиш билан баробарлиги айтилган.

– Қарзни қайтиб олгунча бўлган ҳолат хурсанд қилади.

Яъни биров бошқа бировга бир миқдорда пул қарз берди. То пулини қайтиб олгунча унга эҳтиёжи тушмай яшаши ҳам хурсанд бўларли ҳолатдир. Аллоҳ таоло уни шу пулдан беҳожат қилди.

– Берилган пулни қайтиб олиш ҳам хурсандчиликка сабаб бўлади.

Бир мўмин олган омонатини адо этиши хурсандчиликка сабабдир. Айниқса, бунга кўп ҳам риоя қилинмаётган даврда.

– Охиратдаги хурсандчилик. Ким бир мўминнинг дунё машаққатларидан бир машаққатини аритса, Аллоҳ таоло унинг охират машаққатларидан бир машаққатини аритиши ҳадисда келган. Бу ниҳоятда хурсанд бўларли ҳолат, албатта.

Ғиёсиддин Юсуф

«Hilol» журнали 7-сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Воқеа қандай содир бўлдиБир гуруҳ динсиз ва исломофоб террорчилар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита ndash алНурrdquo ва Линвудrdquo масжидларига бугун давоми...

11492 09:00 / 16.03.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар .Ким оила аҳлига Ашуро кунида озиқовқат, кийимкечак ва давоми...

2335 11:56 / 27.07.2023
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақларидаги биринчи таассуротим онам Махфиратхон Зокиржон қизидан бошланган. Онамнинг падари бузрукворлари бобом раҳматли давоми...

2200 15:30 / 19.08.2020
Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида Буюк Британиядаги турли шаклу шамойилдаги масжидлар мавжуд бўлмаса керак. Бу мамалакатда оз сонли ибодат қилувчилар учун қурилган давоми...

3314 15:04 / 29.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021