1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалбимизда яшайдилар

09:55 / 31.10.2019 2627 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ сизни нега севишимизнинг сабаби:

1) Мен сизни севаман, чунки Аллоҳ таоло сизни севади шунинг учун ҳам севаман.

2) Мен сизни севаман, чунки сизни севгингиз ибодатларнинг энг афзали бўлган Аллоҳнинг ибодатига яқинлаштиради.

3) Мен сизни соғиниб сизни ўзимга яқин ҳис қилиб севаман.

4) Мен сизни севаман, шунинг учун Аллоҳдан сизни тушимда кўришни дуо қиламан.

5) Мен сизни Аллоҳ таоло сиз билан мени фирдавс жаннатида бирга қилиши учун севаман.

6) Мен сизни севаман, чунки сизнинг сийратингиз менинг ҳаётимдаги амалларимнинг дастури амалидир.

7) Мен сизни севаман, чунки сизнинг сийратингиз Қуръони каримдаги оятларнинг татбиқидир.

8) Мен сизни севаман, чунки сизнинг ҳаётингиз дин ва ахлоқдир. Ким сизга эргашса Аллоҳ уни азиз қилади, ким сизга қарши чиқса Аллоҳ уни хор қилади.

9) Мен сизни севаман, чунки сизнинг амалларинингиз ва сўзларингиз  ҳидоят ва нурга тўладир.

10) Мен сизни севаман, чунки сизнинг сўзларингиз биз учун икки дунёда ҳам фойдалидир.

11) Мен сизни севаман, чунки сиз бизни роҳатланишимиз учун қанчадан қанча қийинчиликларни бошдан ўтказдингиз. Рисолатни етказиб омонатни адо этдингиз.

12) Мен сизни севаман, чунки сизнинг сийратингиз ҳаётимизга татбиқ қилиш учун бизга намунадир.

13) Мен сизни севаман, чунки Аллоҳ таоло сизни бизга гўзал намуна деган ва бизни сизга салоту саломлар айтишга буюрган.

14) Мен сизни севаман, чунки Аллоҳ таоло сизни бизга нур, меҳрибон ва раҳмли қилган.

15) Мен сизни севаман, чунки сиз бизни шафоатчимиз, Аллоҳ таолони йўлига бошловчимиз ва йўл кўрсатувчи нурли чироғимизсиз.

16) Мен сизни севаман, чунки сизнинг сийратингиз қиссаларнинг энг чиройли ва аълосидир.

17) Мен сизни севаман, чунки сизнинг сийратингиз дунё сўзларининг энг ҳикматга тўласидир.

18) Мен сизни севаман, чунки вафот этган бўлсангиз ҳам сизни севиш улуғлигингиз белгисидир.

19) Мен сизни севаман, чунки сизнинг севгингизда Аллоҳ таолони ҳузуридаги даражангизни қанчалик эканлигини билишлик бор.

20) Мен сизни севаман, чунки Аллоҳ таоло сизга ўз исмидан берди ва сизни ўзига яқинлаштирди.

21) Мен сизни севаман, чунки сиз инсонларнинг саййиди ва роббул аламийнни ҳабибисиз.

22) Мен сизни севаман, чунки сизнинг ҳаётингиз, мамотингиз, зикрингиз, ҳатто сизга саловат айтиш ҳам биз учун хайрли амалдир.

23) Мен сизни севаман, чунки сизнинг сийратингиз Қуръондир, биз ундан англаб ололмаган нарсамизни сизни сийратингиз орқали фаҳмлай оламиз.

24) Мен сизни севаман, чунки сиз ҳеч қачон ёмонлик қилмадингиз ва бизни ундан қайтардингиз, доимо яхшилик қилдингиз ва бизни унга чақирдингиз.

25) Мен сизни шахсиятингизни танишга ҳаракат қилган ҳолда севаман, гарчи тўлиқ англай олмасам ҳам.

26) Мен сизни севаман, чунки сизнинг намунали ахлоқингиз бизга одобни, ибодатингиз қандай ибодат қилишни, карамлигингиз бизга карамли бўлишни ўргатади.

27) Мен сизни севаман, чунки сиз ҳар вақт ҳар нарсада ҳар кимдан устунсиз.

28) Мен сизни қиёмат кунида қўлингиздан кавсар сувини ичиш учун севаман.

29) Мен сизни қиёмат куни сизнинг дўстларингиз қаторида бўлиш учун севаман.

30) Мен сизни жаннатул фирдавсда сизга қўшни бўлишни умид қилиб севаман.

Робия Маннобжонова тайёрлади 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга давоми...

4020 14:30 / 29.10.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен Қиёмат куни одам боласининг улуғидирман. Устидан қабр биринчи давоми...

2987 14:48 / 01.10.2023
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дил изҳоримМуҳаммад Мустафо ҲазратларигаУл буюк подшоҳким, жанобларига,Ҳамд бўлсин Коинот давоми...

3384 16:06 / 06.11.2019
Бугунги кунда мусулмонлар ўртасида турли байрамларни нишонлаш кенг ёйилди. Хатто мусулмонларга ёт бўлган байрамлар ҳам пайдо бўлди. Кўплаб мусулмон фарзандлари давоми...

1629 15:02 / 10.10.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021