1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Муҳаммад алайҳиссалом — Аллоҳнинг Расули

16:05 / 03.11.2019 2426 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалом алайкум ҳурматли устозлар. Менинг ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳурматим чексиз. Аллоҳдан у кишини тушимда кўришни, жаннатларда қўшни бўлишни дуо қилиб сўрайман. Танловга мен ҳам бир ҳаваскор сифатида қатнашмоқчиман. Бу шеърни мувашшаҳ шаклида ёздим. Яъни шеърнинг бош ҳарфлари қўшиб ўқилганда «Муҳаммад алайҳиссалом -Аллоҳнинг Расули» жумласи келиб чиқади. Мавлид тадбири шиори шу бўлгани учун ушбу жумлани танладим. Бу шеърда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исм-сифатларини иложи борича жамлашга ҳаракат қилдим. Хато нуқсонлари учун Аллоҳдан мағфират этишини сўрайман.

Маккада порлаган юлдуз эмас, ойсиз Набийим,

Умматларга ҳам дўсту ҳам ёрсиз Набийим.

Ҳошимий, арабий, мунжий Набийим

Аминим бир бора тушимга киринг

Мутаҳҳар бир бора тушимга киринг.

Мубашширу фозил, шафиқ, одилсиз,

Азизсиз, важиҳсиз, солиҳ ўзингиз.

Далилул хойрот, содиқ, мусаддиқ,

Абу Иброҳим бир тушимга киринг,

Ложувард нур бўлиб тушимга киринг.

Аллоҳим танлаган, ҳодий, музаккир,

Йўлбошчи айлаган бандаларига

Ҳарисун алайкум, қоидул-ғуррил

Иймонул-муттақин тушимга киринг.

Саййидул-мурсалин тушимга киринг.

Сўзларингиз даво мўмин дардига

Аҳидо эргаштириб бизни ҳақ йўлга.

Лойиқ уммат бўлмоқ истагим сизга,

Оқибо бир бора тушимга киринг

Мустафо, мунзиро тушимга киринг.

Аслзодадирсиз, Ҳотамур-Расул,

Лойингизни тоблаб яратган Раббим.

Лафзи ҳалол болиғ, воҳиду вакил.

Ошиқман, бир бора тушимга киринг.

Ҳотамул-анбиё тушимга киринг.

Насиҳ, шофий, набийют-тавба,

Илоҳий нур бордир юзларингизда.

Ношир, Мухтор, Носир, мушаффаъ,

Гул бўйли Набийим тушимга киринг.

Расулуллоҳ бир бора тушимга киринг.

Аллоҳ жаннатингда қўшни қил бизни,

Соиқ қизлари билан дугона бўлай.

Улар билан гўзал суҳбатлар қурай,

Лутф этиб бир бора тушимга киринг.

Истагим бир бора тушимга киринг.

Тўраева Дилдора

Бухоро вилояти, Вобкент тумани, Кумушкент қишлоғи.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мавлид тарихига кичик назарОйлар ичида Робиъул аввал ойи ўзига хос шараф ва қадрқимматга эга. Чунки, унда бутун оламларга раҳмат тариқасида юборилган сўнгги давоми...

5964 14:12 / 27.03.2017
Имом Муслим Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душанба куни рўза тутишлари сўралганида у зот .У шундай давоми...

6472 16:00 / 30.11.2017
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дил изҳоримМуҳаммад Мустафо ҲазратларигаУл буюк подшоҳким, жанобларига,Ҳамд бўлсин Коинот давоми...

3384 16:06 / 06.11.2019
Ҳар йили мавлиди шариф маросими юртимиз масжидларида кенг миқёсда нишонлаб келинади. Бу йил ҳам ушбу анъанага мувофиқ, эртага, 22 сентябрь куни .Шайх Муҳаммад давоми...

2682 22:25 / 21.09.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021