1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ юртимизга ташриф буюрди

16:16 / 08.11.2019 2762 pdf Ўқиш режими + -

Ҳадисшунос: Шайх Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ ҳақида

Ҳадис устози, аллома, муҳаддис, танқидчи шайх муфтий Абдуллоҳ ибн Умар Башир Маъруфий ал-Аъзомий ал-Ҳиндий ҳадис илмлари ва рижол исмлари бўйича муттақин уламоларидан бири бўлиб, ҳозирги кунда Дорул Улум Девбанд университетининг ҳадис устозидирлар.

Ҳижрий 1386 йилда Ҳиндистоннинг Утра-Прадеш вилоятидаги Пура-Маъруф шаҳрида таваллуд топдилар. Бошланғич маълумотни қишлоқларидаги «Ишаъатил Улум» мадрасасида олганлар. Сўнгра «Сарай мир» даги «Ислоҳ мадрасаси»га, «Аъзам Жарра» мудирийясига ўқишга кирганлар. Ҳижрий 1406-йилда Дорул Улум Девбанд университетини тамомлаганлар. Шундан кейин ҳижрий 1407 йилда ўша университетнинг фиқҳ ва фатвога ихтисослашган бўлимини ҳам битирдилар.

Дорул Улумни битирганларидан сўнг 8 йил давомида «Панараси» ислом университетида устоз бўлиб ишладилар. Ҳижрий 1415-йилда эса Ҳиндистоннинг «Мазоҳир Улум Саҳанвор»да ҳадис ихтисослиги бўлимига ёрдамчи устоз этиб тайинландилар. «Мазоҳир Улум»да дарс бериш давомида буюк муҳаддис, танқидчи, заковат соҳиби, Ҳиндистоннинг Мазоҳир Улум Саҳанвор Университетида ҳадиси шариф ихтисослиги бўлими бошлиғи ва ҳадис устози аллома Зайнул Обидийн ал-Аъзомий (ҳижрий 1435-йилда вафот этган)дан ажралмас эдилар. Кетма-кет 5 йил ишладилар, кейин ҳижрий 1421-йилда Дорул Улум Девбанд университетида ҳадиси шарифга ихтисослашган бўлимида устозлик мансабини эгалладилар.

Таълифотлари:

Шайх Маъруфий ҳадис илмида бир қанча китоблар таълиф қилганлар. Бу эса у кишини ҳадис илмида маҳоратли эканликларига далолат қилади. Ҳазратнинг тасниф этган китоблари қуйидагилардир.

  • 1. «Ал-Аърфу аз-закий шарҳу жамиъ ат-Термизий».
  • Мазкур китобнинг 5 жилди босиб чиқарилган бўлиб, ярмидан кўпроғи рўза бобига оид маълумотларни ўз ичига олади. Шарҳи мукаммал бўлиб, имом Кашмирийнинг ҳадис таълимидаги фикр ва райларининг енгилликларини, ҳамда Термизий аҳкомларини ҳадисларга татбиқ этишларини ўз ичига олади.
  • 2. «Таҳзибу ад-дурр ал-мунаддад фи шарҳ ал-адаб ал-муфрад».
  • Тўрт жилдли Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг асарига ёзилган.
  • 3. «Муқоддима ад-дурр ал-мунаддад».
  • Ушбу китоб иснодий таълимда ўртача даражага олиб чиқадиган мустақил китобдир. Шунингдек, тадқиқ қилувчига кишилар устида ҳукм чиқариш борасида мўътадил ва осон услубни тақдим қилади.
  • 4. «Ҳадеес аур феҳм е ҳадеес».
  • Санад ва матн жиҳатидан ҳадисни тушуниш, ҳамда ўрганиш осонлаштирилган урду тилидаги усулий бебаҳо китобдир.
  • 5. «Мажмуъату фадоилул аъмал ва истироду ли шубуҳати ан-нақидийн алайҳа».
  • Мазкур китоб урду тилида ёзилган бўлиб, араб, инглиз, бенгал ва бошқа тилларга таржима қилинган.
  • 6. «Ғойру муқоллидий асбаб ва тадарик».

Шайх Маъруфий ҳадис илмлари ва муҳаддисларнинг таржималари бўйича кўплаб рисолалар ҳамда бебаҳо маърузалар соҳибидирлар. Беназир, ҳадисга оид бўлган буюк энциклопедияни ҳозирлашда раҳбарлик қилишлари у кишининг фазилатларини эътироф этиш учун етарлидир. Жумладан:

  • 1. Термизийнинг жомеъсидаги «Ҳасан саҳиҳ» ҳадисларни ўқиш ва татбиқ қилиш.
  • 2. Термизийнинг жомеъсидаги «Ҳасан саҳиҳ ғариб» ҳадисларни ўқиш ва татбиқ қилиш.
  • 3. Термизий жомеъсидаги «Ҳасан ҳадис»ни ўқиш ва татбиқ қилиш.

Шайх Абдуллоҳ Маъруфий ҳозирги кунда Дорул Улум Девбанд университетининг Набавий ҳадиси шариф ихтисослиги бўлимида мудир ва ҳадис устозидирлар. У киши турли ҳил фанларга оид бир қанча китоблардан ҳам дарс берадилар. Жумладан:

  • 1. «Ал-Ҳидоя» Марғинонийнинг қаламига мансуб.
  • 2. «Ал-Мунтаҳобул Ҳусамий» Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Ахсикатий қаламига мансуб.
  • 3. «Мишкотул масобиҳ» ал-Хотиб ат-Табризий қаламига мансуб.
  • 4. «Маърифату анваъи илмил ҳадис» ал-Ҳофиз ибн Салоҳ қаламига мансуб бўлиб, китоб «Муқоддимату ибн Солаҳ» номи билан танилган.
  • 5. «Нузҳатун назорий фи шарҳи нухбатил фикри» Ҳофиз ибн Ҳажар ал-Асқалоний қаламига мансуб.
  • 6. «Муқоддимату аш-Шайх Абдулҳақ ад-Диҳлавий фи усулил ҳадис».
  • 7. «Диросату ал-ҳадис ас-саҳиҳ вал ҳасан» Баҳрул Улум шайх Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ қаламига мансуб.
  • 8. «Диросату татбиқил амсилати ли анваъил аҳадисил мухталифа» Баҳрул Улум Неъматуллоҳ Аъзамий ва шайх Маъруфий биргаликда тайёрлаганлар.

Бундан ташқари бошқа ҳадис китобларидан ҳам таълим берадилар.


Islom.uz портали 


Мавзуга оид мақолалар
Айни пайтда Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомлар ўртасида .Йил имоми ndash 2024, кўриктанловининг якуний босқичи бошланди. Унда мазкур давоми...

1767 11:06 / 13.11.2024
Ушбу саволга 28 июнь куни Халқаро Прессклубда спикер сифатида қатнашган Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров жавоб берди.Ш.Миноваровнинг давоми...

2386 09:10 / 29.06.2019
Бугун ҳижрий 1444 йил, Рамазоннинг 17санаси, милодий 2023 йил, 8 апрель куни Азҳари шарифнинг устунларидан бири, балоғатадабиёт фанлари доктори, исломий мутафаккир давоми...

1542 21:03 / 08.04.2023
Бугун, 17 апрель куни Жанубий Кореянинг Кимхе шаҳридаги алБухорийrdquo масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар давоми...

1252 18:18 / 17.04.2024
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021