1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

10:05 / 21.11.2019 2599 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Президент асос солган ушбу муассаса халқимизнинг бой ўтмишини, илм-маърифат ривожига қўшган катта ҳиссасини намоён этадиган яхлит мажмуа бўлади.

- Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг юртимиздагидек бой ўтмиш, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак. Бу марказга келган одам улкан меросимиз ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши, катта маънавият олиб кетиши зарур, - деган эди Шавкат Мирзиёев бу ерга аввалги ташрифларидан бирида.


Марказ қурилиши ва фаолияти йўлга қўйилишида ана шу мақсад асосий мезон этиб белгиланди. Қарийб икки гектар майдонда уч қаватли кўркам иморат қад кўтарди. Бинонинг симметрик марказида бежирим шарқона гумбаз, тўрт томонида 34 метрлик пештоқлар қурилди.

Мазмунан олганда эса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги қарорига мувофиқ, мамлакатимиз асрлар давомида жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми, ислом маданияти марказларидан бири бўлиб келганини акс эттирадиган илмий-тарихий концепция ишлаб чиқилди.

Биринчи қаватда музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни сақлаш ҳамда реставрация қилиш хоналари, нашриёт ва китоб дўконлари жойлашади.





Иккинчи қаватдаги улкан фойе марказига Усмон Қуръони жойлаштирилади. Шунингдек, бу ерда Ислом санъати музейи, 435 кишига мўлжалланган конференция зали бўлади. Кўргазмаларда Ўзбекистон тарихи даврлар бўйича, ҳар бир аср, ҳар бир алломага оид манбалар ва ашёлар асосида намойиш этилади.

Учинчи қаватдан эса 100 минггача қўлёзмалар фондига эга кутубхона, ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар ва маъмурий хоналар ўрин олади.

Президентимиз таъкидлаганидек, Ислом цивилизацияси маркази шу йўналишдаги илмий муассасалар учун фундаментал база бўлади. Бу ерда маҳаллий ва хорижлик мутахассислар илмий тадқиқотлар олиб боради, уларнинг натижалари асосида қомуслар, илмий-оммабоп тўпламлар, телекўрсатув, фильм ва бошқа материаллар тайёрланади. Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчи ва талабалари ушбу масканга келиб, билимини мустаҳкамлайди.


- Бу марказ асрлар давомида халқимизга хизмат қилади, унинг ҳар бир нақши тарихга муҳрланади. Шунинг учун марказнинг безаги, маъно-мазмуни исломий ва илмий жиҳатдан асосланган, чуқур ўйланган бўлиши керак. Одамлар ҳам ўқиб, илм оладиган, ҳам юракдан ҳис қиладиган муҳит яратиш зарур, - деди давлатимиз раҳбари.Бутун дунёдан диний уламолар, исломшунос ва тарихчи олимлар иштирокида халқаро анжуман ташкил этиб, фикрларини ўрганиш, таклифлар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.






Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Бадшаҳи, масжиди 17аср ўрталарида Покистоннинг Лаҳор шаҳрида Мўғуллар сулоласининг сўнгги ҳукмдори буйруғи билан эски шаҳар ҳудудидаги баланд супа устида давоми...

1842 09:33 / 31.05.2024
Нигерия пойтахти саналмиш Абужада икки минг бола таҳсил оладиган мактаб кампусида Туркиянинг Инсон нашрлариrdquo ташкилоти томонидан масжид қурилди. Бу ҳақда IQNA давоми...

2420 14:06 / 26.11.2018
Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биносини бориб кўрди. Бу Янги Ўзбекистонга муносиб давоми...

1209 23:00 / 11.08.2023
Мадинаи мунаввара сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев давоми...

2638 18:00 / 04.05.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021