1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Тарихнинг буюк доҳийлари

12:45 / 22.11.2019 5758 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1974 йил 15 июлги «Тайм» ҳафталик журналида ҳар турли тарихчилар, ёзувчилар, ҳарбийлар, тижоратчи-бизнесменлар ва бошқа касб вакилларининг «Тарихнинг буюк доҳийлари» мавзуидаги муҳокама мақолалари ўрин олган. Баъзилар шундай шахс деб Гитлерни, бошқалар Гандини, Буддани, Линколнни ва ҳоказоларни ҳисоблашган. Шу билан бирга, америкалик психоаналитик, Чикаго университетининг профессори, яҳудий миллатига мансуб Жюл Массерман масалага аниқ мезон-ўлчовлар билан ёндашишни таклиф этди. Унинг сўзларига кўра сардорлар учта вазифани бажаришлари керак:

1) ўзлари бошқарган халқни тинч ва фаровон ҳаёт билан таъминлаган бўлиши;

2) одамлар ўзини хавф-хатарсиз, хотиржам сезадиган жамият қурган бўлиши;

3) одамларга иймон (ишонч) ва эътиқод йўлини тақдим қилиши.

Жюл Массерман мазкур уч мезон асосида тарихни ўрганиб чиқади, Гитлер, Пастер, Сезар (қадимги Рим императори), Мусо алайҳиссалом, Конфуций ва бошқа кўпларнинг баҳоларини белгилади ва охир-оқибат қуйидаги хулосага келди:

«Пастер ва Салк каби доҳийлар биринчи мезонга жавоб беради.

Ганди ва Конфуций кабилар бир томондан, Александр Македонский, Сезар ва Гитлерлар эса, бошқа томондан иккинчи ёки учинчи талабларни қондиради.

Ийсо алайҳиссалом билан Будда эса, фақат учинчи тоифага мансубдирлар.

Барча замонларнинг энг буюк доҳий-йўлбошчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлса керак, чунки у учала мезон бўйича ҳам барча талабларга жавоб беради.

Мусо алайҳиссалом бу борада Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча паст даражада қолган».

Аҳмад Дийдот, «Что Библия говорит о Мухаммаде» 20-21-бетлар

Муаллиф
Аҳмад Дийдот
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сенегаллик машҳур футболчи, ҳозирда Германиянинг .Бавария, жамоаси ҳужумчиси Садио Мане шундай дейди .Юз дона гул ва қимматбаҳо узук олиб бир аёлни бироз хурсанд давоми...

3566 14:00 / 05.08.2022
Профессор Петер Адамсон, Лондон қироллик коллежи.Қуръоний оятларнинг жуда кўпчилиги инсонни бу ёруғ оламни кузатиш, ундаги мукаммалликни эътироф этиш ва уни давоми...

4303 14:20 / 04.01.2019
Қуръон Аллоҳдан эканида шубҳа йўқ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлиги собитлигида ҳам шубҳа йўқ Осло университети устози, доктор Эренберг

1505 10:54 / 16.09.2025
.Илмий ишлар билан шуғулланишим Аллоҳга бўлган ишончимни мустаҳкамлади. Ҳаттоки аввалгидан кўра мустаҳкамроқ, асослироқ бўлишга олиб келди. Ҳеч шубҳа йўқки, илм давоми...

3213 09:40 / 27.03.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021