Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Сигаретни ҳалол деб билсанг, нега уни чекишдан олдин «Бисмиллаҳ» демайсан, чекиб бўлгандан кейин «Алҳамдулиллаҳ» демайсан?
Сигаретни неъмат деб билсанг, нима учун уни пойабзалинг билан ўчирасан?
Уни оддий, табиий нарса деб билсанг, нима учун ота-онангнинг олдида чекмайсан?
Уни яхши нарса деб билсанг, нима учун фарзандларингга ўргатмайсан?
Аллоҳдан қўрққин! Надомат ва ҳасратда қолмасингдан соғлигингни, мол-мулкингни асра!
Бирор кун истаган нарсангни қўлга кирита олмасанг, буни омадсизлик дема.Аллоҳ менга бундан ҳам афзалини истабди,, дегин.
3983 17:20 / 21.08.2017
Воқелик ва чиройли нарсалар орасида бир йўл борки, у сабр деб номланади.
2601 07:53 / 15.04.2019
Нимаики хоҳласанг, қўлга киритишинг мумкин. Лекин мазлумнинг бир дуоибади билан борбудингдан айриласан
3554 06:00 / 30.08.2018
Қаноат билан таъмагирлик бойлик билан камбағалликка ўхшайди кўпинча камбағал қаноати сабабли сендан бойроқ бўлади. Кўпинча бой таъмагирлиги сабабли сендан камбағалроқ бўлади. Қаноатли бўл, бой бўласан
2128 07:19 / 02.06.2020