1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ваҳийнинг узилиб қолиши

13:06 / 04.12.2019 3696 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримнинг дастлабки оятлари нозил бўлгандан кейин бир муддат ваҳий келмай қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғир ҳолатга тушдилар. Ўзларини қўйгани жой топа олмай қолдилар. Бундай ҳолат, муҳаққиқ уламоларимизнинг таъкидлашларича, бир ойча давом этди. Кейин яна ваҳий кела бошлади. Бу ҳолат қандай кечганини қуйи­даги ривоят орқали ўрганамиз.

Ваҳий узилиб қолгани ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларини сўзлай туриб, Жобир розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Юриб кетаётган эдим. Бирдан осмондан бир овоз эшитдим. Юқорига қарасам, Ҳирода олдимга келган ўша фаришта осмон билан ернинг ўртасида, курсида ўтирибди. Ундан қўрқиб кетдим. (Уйга) қайтиб бориб: «Мени ўраб қўйинглар, мени ўраб қўйинглар», дедим. Шунда Аллоҳ таоло: «Эй бурканиб ётган! Тур ва огоҳлантир! Ва Роббингни улуғла! Ва кийимингни покла! Ва қақшатқич азобдан четлан!» оятларини нозил қилди. Шундан сўнг ваҳий авжига чиқиб давом этди».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Уламоларимиз ваҳийнинг бир муддат узилиб қолиши ҳикматли иш бўлганини таъкидлайдилар, чунки ваҳийни қабул қилиб олиш оғир иш эканини ҳамма билади. Ушбу оғир иш бирданига, кетма-кет бўлса, оғирлик яна ҳам ортади. Бир муддат узилганда эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга енгиллик бор. Бунинг устига, у зотда ваҳийга шавқу завқнинг ортиши ҳам ваҳийнинг узилиб қолгани сабабли бўлган.

«Ислом тарихи» биринчи китоб

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башариятга тақдим қилган улкан хизматларининг инсоннинг мукаррамлиги ва улуғлигининг эълонидир. Бу инсоннинг шарафи ва давоми...

2071 15:25 / 08.06.2023
Ислом оламининг шавкатли қаҳрамони, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.внинг ишончли ва садоқатли сафдоши, мусулмонларнинг иккинчи халифаси, доно ва одил Умар Ибн давоми...

9366 05:00 / 06.01.2017
26 27 Биз Иброҳимга Байтнинг жойини белгилаб бериб .Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилгувчилар, ибодатда қоим тургувчилар ҳамда давоми...

11268 05:00 / 27.06.2018
Аллоҳнинг фаришталарига бўлган иймон ҳам катта ҳикматларга эга. Фаришталарга иймон ҳар бир шахс, жамият ва барча инсоният учун кони фойдадир. Аллоҳнинг инсон давоми...

2711 09:44 / 15.01.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021