1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Норвегиядаги мусулмонлар сони икки баравар кўпайди

12:30 / 11.12.2019 2318 pdf Ўқиш режими + -

Норвегия статистика маълумотларидан олинган хабарларга кўра, бугунги кунда Норвегияда 175,5 минг киши мусулмон динига аъзо сифатида рўйхатга олинган. Бу ҳақда yenicag.ru нашри хабар беради.

Бундан 10 йил олдин 2009 йилда мусулмонлар сони 92,700 кишини ташкил қилган. Маълумотларга кўра, 2018 йилдан 2019 йилгача мусулмон аҳоли сонининг ўсиши 5,2 фоизни ташкил этган.

Шу билан бирга, сўнгги ўн йил ичида Норвегия черковига аъзо бўлмаган диний гуруҳлар ва диний жамоалар аъзолари сони 57 фоизга ўсиб, 431 мингдан 678 мингга кўтарилди. Булардан, 678 минг кишининг 54 фоизи христиан динига, 26 фоизи эса мусулмон жамоасига мансубдир.

Диққатга сазовор томони шундаки, қиролликнинг энг йирик диний муассасаси - Норвегия черкови – заиф. Аммо барқарор пасайиб бораётган тенденцияни кўрсатади. 2018 йилда черковнинг 3,72 миллион аъзоси бор эди. Бу уч йил аввалги кўрсаткичдан 75 мингтага кам.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Денгиз сатҳидан 3650 метр баландликда жойлашган Лхас буюк масжиди, у шунингдек, Хеболин масжиди деб ҳам аталади, дунёдаги энг баланд масжидлардан биридир. Хитойнинг давоми...

2487 12:01 / 18.11.2018
Финляндияда босма Қуръоннинг илк нашри 1943 йил мамлакатда яшовчи мусулмон татарлар томонидан чоп этилган.Волга татарларини марказий Россиядан Финляндияга иш давоми...

2031 13:30 / 21.06.2021
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани .Кўна Тўрткўл, овул фуқоралари йиғинидаги .Ғоиб ота, жоме масжиди янги биносининг очилиш маросими ўтказилди..Ғоиб ота, давоми...

2248 16:00 / 28.10.2021
Бугун, 24 август куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Сергели туманидаги .Иттифоқ, жомеъ масжидига хуфтон давоми...

1866 15:32 / 24.08.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021