1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ошкора даъват

18:05 / 18.12.2019 3188 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(нубувватнинг 4-йили иккинчи ярми; милодий 613 йил)

Яширин даъватдан ошкорага ўтиш ҳам Аллоҳ таолонинг амри ила бўлди. У Зот Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга қуйидаги икки оятни нозил қилди:

«Яқин қариндош-уруғларингни ҳам огоҳлантир. Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат» (Шуъаро сураси, 214–215-оятлар).

Ушбу икки оят нозил бўлганидан кейин Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалигига чиқиб: «Йаа собааҳааҳ!» (Араблар бу сўзни эрталаб тонг саҳарда душман бостириб келаётганини билдириш ёки эрталабдан жангга отланишни эълон қилиш учун ишлатишар эди) деб ҳайқирдилар. Одамлар у зотнинг ҳузурларига тўпланишди. Кимдир ўзи келди. Кимдир вакил юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қараб: «Эй Бану Абдулмутталиб! Эй Бану Фиҳр! Эй Бану Луай! Айтинглар-чи, агар мен сизга: «Тоғнинг ортида отлиқлар сизларга ҳужум қилишга шай бўлиб турибди», десам, ишонасизларми?!» дедилар. Улар: «Ҳа, ишонамиз!» дейишди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга шиддатли азобдан олдин келган огоҳлантирувчиман», дедилар.

Шундай қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига нозил бўлган оятга мувофиқ, яқин қариндошларини огоҳлантира бошладилар. У зот фақат шу билан кифояланиб қолмай, энг яқин кишиларини ҳам огоҳлантирдилар.

Аввалига мушриклар индамай туришди. Кейинроқ, Исломнинг иши ривож топиб бораётганини кўрганларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши адоват қила бошладилар.

Мушрикларнинг бу душманлигига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толиб тўсиқ бўлди. У ҳамма жойда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларини олиб, у зотни ҳимоя қила бошлади.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, одамларни Исломга даъват қилишда давом этавердилар. Амакилари Абу Толиб ҳам у зотни ҳимоя қилишда бардавом бўлди.

«Ислом тарихи» биринчи китоб

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрати Усмон шаҳид бўлганларидан кейин Алий розияллоҳу анҳуга халифа сифатида байъат қилинди. У киши ҳазрати Усмон томонларидан сайланган барча волийларни давоми...

2227 16:37 / 10.02.2025
26 27 Биз Иброҳимга Байтнинг жойини белгилаб бериб .Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилгувчилар, ибодатда қоим тургувчилар ҳамда давоми...

11269 05:00 / 27.06.2018
ҳижрий 37, милодий 657 йил Сиффин жанги ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу билан Муовия розияллоҳу анҳу ўртасида бўлди. Бу икки саҳоба орасидаги элчиларнинг давоми...

2613 14:10 / 09.12.2024
Бувайб жангиҳижрий 13 йил Рамазон ойи, милодий 634 йилБу жой Куфага яқин эди. Мусаннонинг қўмондонлигида мусулмонлар форслар устидан жуда катта ғалаба давоми...

2379 09:51 / 12.05.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021