1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тайинлов: Тошкент шаҳридаги баъзи имом хатиблар ўрни алмашди

15:25 / 24.12.2019 5079 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғи билан Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларга имом хатиб вазифасига тайинловлар амалга оширилди:

- Тошкент шаҳар Бектемир тумани бош имом-хатиби, «Қорасоқол ота» жоме масжиди имом-хатиби Йўлдошали Каримов Яшнобод туманидаги «Ислом ота» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.

- Ўз навбатида, «Ислом ота» масжиди имом хатиби вазифасида ишлаб келаётган Жасурбек Раупов Чилонзор туманидаги «Носирхон» жоме масжиди имом хатиби вазифасига ўтказилди.

- «Носирхон» жоме масжиди имом хатиби вазифасида хизмат қилиб келган Худоёр Ўрозимбетов Бектемр туманидаги «Қорасоқол ота» жоме масжиди имом хатиби вазифасига ўтказилди.

Имом хатибларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар домла Қаюмов ва ЎМИ вакил ўринбосари Сахобиддин Сатимовлар жамоатга таништиришди. Ушбу ўзгаришлар масжидлар фаолиятини янада яхшилаш, имом хатибларнинг ўз вазифаларини фаол ва сифатли адо этишлари учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида амалга оширилганини таъкидлаб, янги жойда дин хизматига киришаётган ходимларга Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тиладилар.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Vakillik.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жазоирда бўлиб ўтган илмий анжуманлардан бирида олимлардан бири Америкада ўтказилган тажриба ҳақида маъруза қилди. Тажрибачилар тўрт кишини танлашган бири араб давоми...

2064 19:30 / 25.02.2021
Мақола мавжув эмас

4315 05:00 / 11.03.2017
Икки ойда бир чиқадиган интернетжурнал1 53СОН.Ҳижрий 1439 йил, муҳаррам, сафар, рабиъул аввал.Мелодий 2017 йил октябрь, ноябрь, декабрь.Журнални кўчириб олиш

9507 09:50 / 03.10.2017
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Москва шаҳрида Мусулмонларга руҳий ёрдам бериш уюшмаси томонидан Ислом маданияти, илми ва маорифини қўллабқувватлаш Фонди кўмагида давоми...

2614 11:26 / 13.10.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021