1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Музораба ширкати

13:06 / 26.12.2019 2725 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Музорабанинг таърифи, унинг шариатда борлиги ва татбиқ этиш кайфияти;

Музорабанинг икки турга бўлиниши;

Музорабанинг шартлари;

Музорабанинг ҳукмлари ва сифати;

Ислом банкларида музорабанинг фойдали ишлаб чиқариш воситаси бўлаётгани;

Ижтимоий ишлаб чиқариш учун шерикчилик музорабаси.

Энди юқоридагиларни ўрганиб чиқсак.

Музорабанинг таърифи, унинг шариатда борлиги ва татбиқ этиш кайфияти.

Музораба – сармоя эгаси билан музораба ишини юритувчи тажрибали ишчи (бундан кейин «ишчи» дейилади) орасидаги тижорат шартномаси бўлиб, ҳар келишув ниҳоясидаги фойда улар ўртасида келишилган нисбатга кўра тақсим қилинади. Аммо зиён ёлғиз сармоя эгасига юкланади. Музораба амалини юритувчи эса бу жараёнда иш ёки жидди-жаҳдига куяди. Яъни, ушбу шартномада сармоя бериб туриш бир тарафдан, ишни идора қилиш ва сармояни тасарруф қилиш иккинчи тарафдан содир бўлади.

Музораба шартномаси билан икки тарафнинг – сармоя эгаси ва ишчининг манфаатлари юзага чиқади. Биринчи тарафнинг сармояси бўлса-да, лекин у билан тижорат қилишда вақти ёки тажрибаси бўлмайди. Иккинчи тарафнинг эса тижорий ишларда билими бўлади-ю, лекин ушбу билимни амалда қўллаш учун маблағи бўлмайди.

Музорабанинг шариатда жоизлигига тижоратни мубоҳ қилган қуръоний оятларнинг умумий ёки мутлақ маънолари далолат қилади.

Аллоҳ таоло Муззаммил сурасида марҳамат қилади:

«...ва бошқалари ер юзида кезиб, Аллоҳнинг фазлини исташини...» (20-оят).

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«Роббингиздан фазл исташингизда сизга гуноҳ йўқ» (198-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йигитлик даврларида Хадийжа онамиз розияллоҳу анҳонинг моллари билан Шомга бориб музораба қилганларини рисолат келганидан кейин иқрор қилдилар. Яъни бу ишнинг жоизлигини тасдиқладилар.

Саҳобалар музораба билан шуғулланишар, улардан бирортаси бу ишга қарши чиқмас эди. Турли асрларда музорабанинг жоизлигига бутун уммат ижмоъ қилиб келди.

Музорабани амалга ошириш ёки татбиқ қилиш осон: Банк ёки ундан бошқа тараф сармоя эгаси сифатида молни тақдим қилади. Иккинчи тараф эса фойдадан келишилган муайян ҳисса эвазига ушбу молни самарадор қилиш майдонида ишлайди.

Музораба муддатининг ниҳоясида бирор шартнома бажариб бўлингач, ёхуд тижорий режа охирига етгач, ёки даврий босқичлардан ҳар бир босқич амалга ошгач ва ёки тижорий босқичлардан аксари босиб ўтилгач, нақд пул қўлга тушса, сарф-харажатлар қопланиб, қолган соф фойда келишувга кўра тақсимланади. Шунга кўра шериклик музорабада талафотга учраган ва ғасб қилинган маблағлардагидек, нақд пул эмас, балки тақдирий қиймат ҳам фойдага қолиши мумкин. Бунда уларнинг мислини тақсимлаш имконсиз бўлгани учун қийматларини чиқариб тақсим қилинади.

Агар зиён бўлса, ушбу зиён сармоя эгаси сифатида банк ёки унинг ўрнидаги бошқа сармоядорнинг зиммасида бўлади. Банк фойдаларни тақсимлашдан олдин сармояни қайтариб олади. Бу «Фойда сармояни сақлаш учундир» қоидаси асосида бўлади. Агар фойда тижорий амалиёт тугашидан олдин тақсимланса, бу ҳисобга кўра ва сармоя бутун қолиши юзасидан бўлади.

«Бозор ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир розияллоҳу анҳу айтдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар ва айтдилар Эй инсонлар Вафот этмасингиздан аввал Аллоҳ таолога давоми...

6482 10:30 / 26.11.2018
Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар .Бирор олимнинг илмдаги мақом ва даражасини билиш керак бўлса, буни талабалардан сўралади. Сўфий ва давоми...

3291 09:00 / 17.07.2019
Курайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Умму Фазл бинти алҲорис уни Шомга, Муовиянинг олдига юборган эди. У айтадики.Бас, Шомга келиб, уУмму Фазлнинг ҳожатини давоми...

2257 17:00 / 09.05.2020
Бугун ҳаммамиз исрофгарларнинг исрофгарига айланиб кетдик. Деярли кўп нарса, у қимматми ёки арзон, аҳамиятлими ёки аҳамиятсиз, нодирми ёки сероб, ҳамма нарса давоми...

2928 19:00 / 22.03.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021