1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Шаръий талаблар тақсими

11:04 / 16.01.2020 2793 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мукаллаф шахсдан шариат қиладиган талаблар уч қисмга бўлинади.

Биринчи қисм – фақат таъаббуд (ибодат) маъноси мавжуд бўлган талаблар. Бунга ҳаждаги тош отиш мисол бўлади. Шариатнинг ундан кўзлаган мақсади амал ила синашдир. Унда маъносига ақл етмайдиган амални талаб қилиш ила банданинг ҳақиқий бандалиги намойиш бўлади. Чунки инсонни маъносига ақл етадиган амални адо этишга унинг табиати ундайди ва ёрдам беради. Банда ўзи бажараётган амалининг ҳикмати ва фойдасини кўриб, билиб туради. Бунда холис, беғараз бандалик намоён бўлмаслиги мумкин.

Иккинчи қисм – таъаббуд маъноси қасд қилинмаган талаблар. Ундан кўзланган мақсад қуруқ талабдан иборат бўлади. Мисол учун, одамлардан олган қарзини тўлашни талаб қилиш. Бировдан тортиб олган нарсани эгасига қайтариб беришни талаб қилиш. Бу каби талабларни бажаришда ниятнинг ҳам, амалнинг ҳам эътибори йўқ. Бундай ҳолларда қандай қилиб бўлса ҳам, ҳақ ўз эгасига етса бўлди. Шу билан мақсад ҳосил бўлади ва шариатнинг талаби соқит бўлади.

Учинчи қисм мураккаб бўлиб, унда юқорида ўтган икки қисм қўшилиб келади. Унда ҳам мукаллафни синаш, ҳам бандаларнинг насийбаси бор. Бу қисмда ҳаждаги тош отишнинг таъаббуди билан кишилар ҳақларини қайтариш жамланиб келади. Албатта, икки маънонинг энг нозигини–таъаббудни зинҳор эсдан чиқармаслик лозим. Ана шуниси муҳимдир.

Закот худди мана шу қисмга киради. Бир тарафдан камбағалнинг ҳаққи қасд қилинган бўлса, асосийси эса, таъаббуддир. Яъни, Аллоҳ таолога бандаликни изҳор қилишдир. Худди шу эътибордан закот намоз ва ҳаж ибодатларига ўхшаб кетади.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ўз ҳаёти давомида турли рағбат ва шаҳватлар оқимига дучор бўлади. Бу нарсалар инсонни ўзгаларга зарар қилиб бўлса ҳам, фақат ўзи ҳақида ўйлашга ундайди. давоми...

5441 17:00 / 03.07.2022
Сиз масжидга бормасангиз ҳам сиздан бошқалар албатта бораверади. Сиз Қуръонни тарк қилсангиз ҳам кимдир уни тиловат қилаверади, ёдлайверади. Сиз Аллоҳдан давоми...

2366 11:23 / 26.11.2023
Одамлар билан уларнинг хулқлари феълларига яраша муомала қилиш, жоҳил ва беақлдан олим ва вараъ соҳибидан талаб қиладиганни талаб қилмаслик.Довуд алайҳиссалом давоми...

1264 14:35 / 13.08.2025
Эркак, то тобутда кўтариб олиб кирилмагунча, намоз ўқиш учун масжидга кирмай юраверадимиАёл, то кафанликка ўралмагунча, авратини беркитмай давоми...

5251 11:00 / 18.02.2021