1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

74-боб. Ўзининг етимини қарамоғига олиб, парвариш қилишнинг фазли

17:04 / 21.01.2020 2481 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Олдимга икки етим қизини олиб, бир аёл кириб келди. «Бир нарса беринг», деб сўради. Лекин олдимда битта хурмодан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Мен ана шу хурмони аёлга бердим. Аёл хурмони бўлиб, қизларига берди. Сўнг ўрнидан туриб, чиқиб кетди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келгач, бўлиб ўтган воқеани айтиб бердим. Шунда у зот:

«Кимки мана шундай (етим) қизларни қарамоғига олса ва уларга яхшилик қилса, улар унинг учун дўзахдан парда (тўсиқ) бўлади», дедилар».

Шарҳ: Бобни номлашда «ўз етимини» дейилишига сабаб шуки, бунда бева қолган онанинг отасиз қолган ўз етим фарзандини қарамоғига олиши назарда тутилган.

Ота вафот этиб кетганидан кейин она етим фарзандларини қаровсиз қўймасдан, сабр билан уларни ювиб-тараб, боқиб катта қилса, жуда катта савобга эришар экан ва ана шу фарзандлари, уларга қилган хизматлари қиёмат куни дўзахдан парда бўлиб, уни сақлаб, тўсиб қолар экан.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Муҳтож киши бошқалардан «Бирор нарса беринг», деб сўраши мумкинлиги.

2. Муҳтожга бир дона хурмо бўлса ҳам бериш кераклиги.

3. Онанинг фарзандларга меҳри ва адолати намунаси. Бир дона хурмони ўзи емасдан, қизларига тенг бўлиб бергани.

4. Етим қизларни қарамоғига олиб, уларга яхшилик қилиш дўзах ўтидан парда бўладиган амаллардан бири экани.

5. Набий алайҳиссалом ва у зотнинг оилалари қанчалар содда ва камтар яшагани.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар ушбу инсоний муомалалар одоби бўйича комил амалий барномани маҳкам тутадиган бўлсак, дунё ва охиратда саодатга эришгаймиз. .,. ., . Шуъайб давоми...

1990 13:19 / 09.08.2025
. ,. Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кишининг аҳли аёлига қилган нафақаси садақадир,, дедилар,. Шарҳ давоми...

1659 15:57 / 28.06.2025
.Иккинчиси Мен ўзимга ёққан қилични олволган эдим. .Эй Аллоҳнинг Расули, буни менга ҳиба қилинг,, дедим. Шунда .Сендан ўлжалар ҳақида сўрарлар, ояти нозил бўлди,.Саъд давоми...

3092 10:00 / 01.12.2018
. . . ,. . Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Аллоҳ азза ва жалла давоми...

1471 13:54 / 03.09.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021