1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Мисрлик таниқли актрисанинг ҳаётини ўзгартирган ҳадис

16:05 / 31.01.2020 6675 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мадиха Камель ўз даврида нафақат Мисрнинг, балки бутун араб киносининг энг ёрқин юлдузларидан бири бўлган. Аммо битта ҳадисни эшитгач, у ҳаётини тубдан ўзгартиришга қарор қилди, деб ёзади gzt.com.

Мадиха 1948 йил 3-августда Искандарияда ўрта ҳол оилада таваллуд топди. У ёшлик чоғиданоқ актёрлик соҳасига қизиқди. Ҳатто мактабда ҳам унинг актёрлик истеъдоди қайд этилган. Ўқувчилик давридан мактаб театр спектаклларида турли ролларни ижро этган.

1962 йилда Мадиха Қоҳирадаги университетга ўқишга кирди. Ўша пайтда кино ва театр унинг ҳаёти эди. Мадиха Камель 1966 йил «30 кун қамоқда» фильмида таниқли актёр Фарид Шауки билан бош рольни ижро этди.

Кейинчалик унинг шуҳрати нафақат Мисрда, балки бутун араб дунёсида машҳур актрисага айланди.

1992 йилда актриса таниқли режиссёр Адил Асарнинг «Иблис дарвозаси» фильмида бош ролни ўйнашга ҳаракат қилди. Бироқ иш якунланиш арафасида Мадиха кино санъатидан бутунлай воз кечишга қарор қилди. Аввалига директор шунчаки ҳазиллашяпти деб ўйлади. Аммо ҳар қандай ишонтиришга қарамай, актриса бу қароридан қайтмайди.

Ўлимидан олдин Мадиха берган интервьюсида шундай деди: «Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўқидим.

حَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ وَابْنُ نُمَيْرٍ، قَالَا: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ إِدْرِيسَ، عَنْ رَبِيعَةَ بْنِ عُثْمَانَ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ يَحْيَى بْنِ حَبَّانَ، عَنِ الْأَعْرَجِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ : «الْمُؤْمِنُ الْقَوِيُّ خَيْرٌ وَأَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنَ الْمُؤْمِنِ الضَّعِيفِ، وَفِي كُلٍّ خَيْرٌ احْرِصْ عَلَى مَا يَنْفَعُكَ، وَاسْتَعِنْ بِاللهِ وَلَا تَعْجَزْ، وَإِنْ أَصَابَكَ شَيْءٌ، فَلَا تَقُلْ: لَوْ أَنِّي فَعَلْتُ كَانَ كَذَا وَكَذَا، وَلَكِنْ قُلْ: قَدَرُ اللهِ وَمَا شَاءَ فَعَلَ، فَإِنَّ لَوْ تَفْتَحُ عَمَلَ الشَّيْطَانِ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кучли мўмин Аллоҳ учун кучсиз мўминдан яхшироқ ва суюклироқдир, лекин иккисида ҳам яхшилик бор. Сенга фойда берадиган нарсага ҳарис бўлгин. Аллоҳдан ёрдам сўра, ожизлик қилма. Сенга бирор мусибат етса, «Бундай қилганимда шундай-шундай бўлар эди», демагин, балки «Аллоҳнинг тақдири, У Зот хоҳлаганини қилади», дегин, чунки «агар...» (дейиш) шайтоннинг амалига (йўл) очади».

Мен бу ҳадисни кўп ўйладим ва бандалари кучли бўлганида Аллоҳ рози бўлишини англадим. Мен кучли бўлишга қарор қилдим ва ҳаётимни таҳлил қилдим. Бу шон-шарафни, пулни, саҳнани энг заиф нарса деб билдим. Ва иймон лаззатини олдин яшаб ўтган ҳаётим билан солиштириб чиқдим. Ўзимдан афсусланиб кетдим. Шунинг учун кинодан кетишга қарор қилдим».

Мадиха кейинги ҳаётини бутунлай ўзгартириб, ибодат қилишга, динни ўрганишга ва камбағалларга ёрдам беришга бағишлади. У кинодан кетганлиги ҳақида интервью бермади (олдин берган интервьюси бадиий доиралар томонидан адоват билан кутиб олинганлиги сабабли), расмий шарҳларни нашр этмади (у бир марта ўзи ҳақида ёлғон хабарни рад этишга мажбур бўлган) ва умрининг охиригача ёлғизликни афзал кўрди. Кичиккина нақшли ателье очиб, кийим-кечак ишлаб чиқариб пул топди.

Мадиха Камель 1997 йил Рамазон ойи 13 январь куни бомдод намозини адо этганидан сўнг тўсатдан юрак хуружи сабабли вафот этди. У бор йўғи 48 ёшда эди.

Унинг фоний дунёдаги ҳаёти тонгдан кейин Қуръон ўқишни бошлаши билан якунланди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Қизи бор отаоналар, қариганимизда қизимиз бизга хизмат қилади деб ўйлашади. Ёши бир жойга бориб қолган аёллар ҳатто уйлижойли бўлиб кетган қизларини ёнларида давоми...

4130 13:04 / 29.01.2022
Умму Салама розияллоҳу анҳо оммавий ҳижратдан анча олдин ҳижрат қилиб, Мадинаи Мунавварада оилалари билан истиқомат қилишни бошладилар. Бу вақтда оила давоми...

6126 12:00 / 01.08.2019
Валий ўз қизи ёки синглисини турмушга бериш мақсадида бирор бир солиҳ кишига унга уйланишни таклиф қилиши жоиз. Бу иш аёлнинг шаънини асло туширмайди. Чунки Умар давоми...

2606 16:00 / 15.11.2022
Никоҳнинг рукни масаласида ҳамма мазҳаблар бир овоздан ийжоб ва қабулни биринчи ўринга қўйганлар..Ийжоб, сўзи никоҳ ақдида иштирок этадиган икки томоннинг давоми...

3816 11:00 / 10.06.2020
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021