1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Словенияда 1400 кишини сиғдира оладиган илк масжид очилди

13:37 / 04.02.2020 3403 pdf Ўқиш режими + -

Душанба куни Словения пойтахти Люблянада мамлакатдаги биринчи масжид очилди. Бу ҳақда arabnews.com манбасига таяниб, tarjumon.uz сайти  хабар беради.  

Исломий жамият раҳбари Муфти Недзад Грабуснинг айтишича, масжиднинг очилиши уларнинг ҳаётида «бурилиш нуқтаси» бўлди.

1960 йилларнинг охирида Словениядаги мусулмонлар мамлакатда масжид очилиши учун мурожаат қилганди. У пайтда Словения Собиқ Югаславия таркибида бўлган.

Ниҳоят, 2005 йилда масжид қуришга рухсат олинди. Аммо Парламентдаги сиёсатчилар, муҳолиф ташкилотлар қаршилиги, шунингдек, молиявий қийинчиликлар ибодатгоҳ бунёд этилишига тўсқинлик қилди.

Ниҳоят, 2013 йилда масжид қурилиши бошланди. Унга сарфланган 34 миллион eвронинг (39 миллион доллар), 28 миллион eвроси Қатар томонидан ҳайрия қилинди.

1400 нафар кишини ўз бағрига сиғдира оладиган масжид, Исломий Маданият Марказини ҳам ўз ичига олади. Марказда оффислар, таълим маркази, ресторан, баскетбол майдони, мусулмон имомлари учун турар жой ва 40 метрли минора мавжуд.

Шу пайтгача мусулмонлар ижарага олинган спорт залларида ёки биноларда ибодат ва маросимлар ўтказиб келишган. Словенияда ҳозирда 80,000 нафар атрофида мусулмон истиқомат қилади.

Словениялик мусулмон Азра Лекович масжид очилиши «муҳим» ҳодисалигини таъкидлар экан, унинг 22 ва 24 ёшли болалари йиллар давомида ўз динларидан узоқда бўлганини айтди.

«Умид қиламанки, масжид очилиши фарзандларимга яна Ислом ҳамжамияти билан алоқада бўлиш, илғор одамлар билан учрашиш ва ўз динларини ўргатадиган дўстларни топиш имконини беради», дейди Лейкович.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Макка шаҳридаги Ҳаж амалини адо этиш учун борган зиёратчиларимиз ўзлари истиқомат қилаётган меҳмонхоналарда ҳозирланган шароитлардан мамнун бўлишмоқда. Ушбу давоми...

1942 19:09 / 08.06.2023
Дунёнинг энг гўзал шаҳри деб ном олган Янги Зеландиянинг Квинстаун шаҳрида биринчи масжидининг очилиш маросими нишонланди. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар берди.Узоқ давоми...

2647 16:00 / 17.12.2020
Лойиҳа мақсади сунъий интеллект ёрдамида матнларни чуқур таҳлил ва талқин қилиш, рақамли архивлар ва интерактив таълим воситаларини яратишдан иборат. Асосий давоми...

1384 18:07 / 18.10.2024
Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Янги Ўзбекистонда Инсон қадри учун, инсон бахти учунrdquo деган эзгу давоми...

3232 17:18 / 26.03.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021