1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Тозаликка риоя қилиш

14:30 / 08.07.2022 10870 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом соғлиқни сақлаш борасида катта аҳамият берган нарсалардан бири тозаликка риоя қилишдир. Дунё тарихида ҳеч ким, ҳеч қандай тузум ва дин тозаликка риоя қилишга Ислом диничалик аҳамият бермагани маълум ва машҳурдир.

Минглаб фиқҳ ва ҳадис китобларини очишингиз билан биринчи бўлиб «Поклик китоби»га кўзингиз тушади. Ўз динига амал қилишни ўрганмоқчи бўлган ҳар бир мусулмон эркак ва аёл ўзининг биринчи дарсини покликни ўрганиш ила бошлайди.
Исломдаги ибодатларнинг барчасига банданинг бадани, кийим-боши ва макони покиза бўлиши асосий шартлардан бири қилиб олинган.
Аллоҳ таоло Моида сурасида:
«Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз, пок¬ланинглар», (6-оят) деган.
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло мусулмонларни таҳорати кетганда таҳорат қилишга, жунуб бўлганда ғусл қилишга амр қилмоқда. Бир кунда беш вақт намоз фарзлигини эътиборга олсак, мусулмон одам доимо ўзини, кийимини ва ибодат жойи¬ни пок тутиши кераклиги келиб чиқади. Бу соғ¬лиқни сақлаш учун энг муҳим омил экани ҳеч кимга сир эмас.
Шу билан бирга, Аллоҳ таоло Ўз китобида покиза кишиларни мадҳ этган. У зот бу ҳақда Қуръони Каримнинг Бақара сурасида қуйидаги оятни нозил қилган:
«Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади».
Шунингдек, Тавба сурасида:
«Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир», деган.
Буларнинг барчаси тозаликка риоя қилишга ундовнинг муҳим омилларидир.
Тозаликка риоя қилиш масаласига соғлиқни сақлашнинг муҳим омили сифатида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам катта эътибор берилган.
Имом Муслим Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Поклик иймоннинг ярмидир», дейдилар.
Мусулмонлар оммаси ичида эса «Поклик иймондандир» деган ҳикмат кенг тарқалган.
Имом Молик, Имом Аҳмад ва бошқалар Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар:
«Ҳар жумада ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етганга вожибдир».
Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда эса:
«Ҳар бир мусулмон учун етти кунда бир марта бошини ва жасадини ювмоқ лозимдир», дейилган.
Ҳозирги кундаги соғлиқни сақлаш мутахассислари бундоқ ишларни одамларга тушунтириш борасида кўплаб ишлар олиб борадилар. Бизда эса бу маънолар минг беш юз йил илгари ибодат мақомига кўтарилган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мисвок қилиш оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчидир», деганлар.
Шу ерда тишни тозалашни биринчи бўлиб йўлга қўйган шахс Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эканликларини алоҳида таъкидлаш зарур. Ҳозирда кўплаб хасталиклар айнан оғизни яхши тозаламасликдан келиб чиқиши илмий равишда равшан бўлганидан кейин бу масалада қанчалик устун эканимизни айтиб ўтиришнинг ҳам ҳожати йўқ.
Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насаий ва бошқалар Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадиси шарифда:
«Ўн нарса фитратдандир: мўйлабни қайчилаш, соқолни кўпайтириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни қисқартириш, баданнинг букиладиган жойларини яхшилаб ювиш, қўлтиқ ва киндик ости тукини тозалаш, сув ила истинжо қилиш. Мисъаб: «Ўнинчисини унутдим, менимча, оғизни сув билан тозалаш бўлса керак» деди», дейилган.
Ушбу ҳадиси шариф ҳозирги ғарб маданияти Исломдан ўн беш аср кеч қолиб тарғиб қилаётган «шахсий тозалик ишлари» ҳақида сўз кетмоқда.
Ислом бундоқ ишларни «Аллоҳ таоло инсонни яратгандаги соф табиат ва Аллоҳ таоло инсонларга юборган соф динлар суннати» деб номлаган.
Қаранг, номлашда ҳам қанча фарқ бор. Исломий номлаш инсоннинг Роббисининг кўрсатмаси ила бўлган. Бошқа номлаш бўлса, маданиятни кечикиб англаган инсоннинг ўз фикридан чиққан номлашдир. Шунинг учун ҳам икки ном ўртасида осмон билан ерчалик фарқ бор. Соғлиқни сақлашга тарғибот бўлса шунчалик бўлар-да!
Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ хушҳолдир, хушҳолликни суя¬ди, озодадир, озодаликни суяди, карамлидир, карамни суяди, сахийдир, сахийликни суяди. Бас, ҳовлиларингизни озода тутинг! Яҳудийларга ўхшаманг!» дедилар.
Ҳозирги кунда ҳовли-жойларни тоза тутиш соғ¬лиқни сақлашнинг муҳим омилларидан бири эканини ҳамма жуда яхши тушуниб етади. Аммо бу ишни минг беш юз илгари жорий қилган Исломга тан бериш керак. Яна шунга ўхшаш кўчаларни ва бошқа оммавий жойларни покиза тутишга оид амрлар кўп.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бия сутининг ачитилгани қимиз дейилади. Қимиз таркибида инсон танасига енгил сингийдиган оқсиллар бор. Бир литр қимиз ичган киши танаси йигирма грамм оқсил билан давоми...

13416 05:00 / 01.03.2017
Нақлиёт воситаларидан фойдаланиш одоблари бир неча қисмга бўлинади. Бу одобларнинг биринчи қисми нақлиёт воситаларини бошқариш, ҳайдовчилик қилиш ҳаққини давоми...

4609 20:48 / 30.06.2017
Исломда инсон ўзиниўзи толиқтириши ман қилинган. Агар бу толиқтириш ибодат орқали бўлса ҳам мумкин эмас. Мисол учун биров нафл намозни ҳаддан ташқари кўп ўқиб давоми...

3619 05:00 / 01.03.2017
Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кимга бир маъруф қилинса, унга мукофот берсин. Агар мукофотга давоми...

3835 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021