1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Гўзал ризқ

18:35 / 18.02.2020 3667 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ризқларнинг гўзали молу дунё эмас, балки - руҳ хотиржамлиги, ақл нури, баданнинг соғлиги, қалб самимийлиги, фикрнинг саломатлиги, она чақириғи, отанинг илтифоти, ака-уканинг борлиги, бола кулгиси, дўстнинг аҳамияти, Аллоҳ йўлида муҳаббат қилувчи дўстнинг даъватидир. Аллоҳ мана шундай ризқ билан неъматлантирсин!»

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

Афсуски, ризқ деганда кўпчилик фақатгина озиқ- овқат, кунлик егулик, молу дунё деган нарсаларни тушунади.

Кунлик егулиги бўлсада, ортиқча ҳою-ҳаваслари амалга ошмагани учун ўзини камситилгандек ҳис қилади. Аммо Аллоҳ таолонинг берган гўзал ризқларини унутади...

Қанчадан қанча молу дунё соҳиблари борки, руҳ хотиржамлиги - ҳаловати йўқ.

Мол-дунёси билан дунёни бошқаришга ҳаракат қилаётган, бироқ ақл йўналиши керак бўлган иймон неъматидан бегона, фикрлари бузғунчи, қалбида бошқаларга нисбатан нафрат, ота - она меҳридан ҳам, хизматидан ҳам бебаҳра, жажжи фарзандлар кулгисини, қаердадир унга интиқ бўлган яқин қардошини ёки муниса опа-синглисини ҳис қилолмаётган, дўстининг аҳамиятини сезмаётганлар қанча...

Дарҳақиқат, инсонни шукрга ундовчи неъматларнинг бири тафаккурдир.

Бизларга ризқларнинг гўзали ва тафаккур неъматини берган Роббимизга ҳамду-санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ!

Ангрен шаҳар «Қорабоғ» жоме масжиди имом хатиби

Яҳёхон Бобохонов

Мавзуга оид мақолалар
Абу Муовия Ғулобий қурайшлик бир кишидан ривоят қилади .Вуҳайб ибн Вирд Тува водийсида яшайдиган Муҳаммад ибн Мункадирни кўргани келди. Вуҳайб ибн Вирд беморнинг давоми...

2439 08:00 / 01.05.2020
Йўқ Соатни ёлғонга чиқардилар. Ва Соатни ёлғонга чиқарганларга ловуллаган дўзахни тайёрлаб қўйдик.Кофирмушриклар залолатларида шу даражага етдиларки, давоми...

5950 14:34 / 09.10.2020
Суфён ибн Уяйна айтади .Муҳаммад ибн Мункадир Кўфада Муҳаммад ибн Савқаникига келди. Уни эшакка миндириб кетаётиб, қуйидагиларни сўради .Эй Абу Абдуллоҳ, сиз учун давоми...

2119 07:05 / 26.09.2019
Қарздор одам қуйидаги ҳадиси шарифда келадиган намозни ўқиб, ундаги дуони қилса, ҳожати раво бўлиши умид қилинади. . , . . .Усмон давоми...

4386 17:30 / 28.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021