1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳақиқий Қуръон тиловати ҳукмларга амал этишга чорловчи тиловатдир

11:04 / 20.02.2020 3484 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ

«Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари – ана ўшалар унга иймон келтирадилар. Ким унга куфр келтирса, ана ўшалар – ўзлари зиён кўрувчилардир» (121-оят).

Кимки Қуръони Каримни инсоф билан, ўрнига қўйиб ўқиса, унга иймон келтириш зарурлигини тушуниб етади. Бу улкан ҳақиқатни ушбу ояти кариманинг биринчи жумласидан тушуниб оламиз.

«Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари – ана ўшалар унга иймон келтирадилар».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу «ўрнига қўйиб тиловат қилиш»ни: «Ҳалол деганини ҳалол билиб, ҳаром деганини ҳаром билиш; Аллоҳ қандай туширган бўлса, шундай ҳолда ўқиш, маъноларини бузмаслик, ўзича нотўғри таъвил қилмаслик», деб шарҳлаганлар.

Шу ва шунга ўхшаш шартларга амал қилиб, инсоф билан тиловат этганлар иймонга келиб, икки дунё саодатига эга бўладилар.

Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:

ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ

«Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, раҳм қилинсангиз» (204-оят).

Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони Карим тиловат қилинганда жим туриб қулоқ солиш вожиблиги ҳақида ҳукм чиқарганлар.

Ҳанафий мазҳаби уламолари эса «Намозда имом қироат қилганида иқтидо қилувчилар жим қулоқ солиши лозим», деган ҳукмни ҳам чиқарганлар.

Умуман, Қуръон Аллоҳ таолонинг каломи, уни ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир. Ҳар бирининг ўзига яраша зарурати ва ҳаловати бор.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади .Улар, агар Мадинага қайтиб борсак, албатта азиз хорни ундан чиқарур, дерлар. Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир. давоми...

2352 13:20 / 31.12.2021
Кейинга суриш офатлариБугунлик вазифани кейинга суришда, эртага қолдиришда офат бор.Биринчидан, албатта, эртагача яшашга кафолат йўқ. Амирларнинг биттаси бир давоми...

2457 17:00 / 22.05.2022
Ибн Асокир .Тариху Димашқ,да, имом Заҳабий .Тазкиратул ҳуффоз,да зикр қилишади.Имом Авзоий айтади.Бир ҳаким киши менга деди.Сафарга чиқмоқчи бўлиб йўлга чиқдим. давоми...

4780 09:00 / 23.01.2023
. , . ,. . . Убайдуллоҳ ибн Қибтийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ҳорис ибн Абу Робийъа ва Абдуллоҳ ибн Сафвон давоми...

2336 15:20 / 21.10.2024