1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бухоро халқаро анжуманга тайёрланмоқда

10:30 / 20.02.2020 2180 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида «Бухоро – 2020 йил ислом олами маданияти пойтахти» тадбирларига тайёргарлик кўриш мақсадида ЮНЕСКОнинг Таълим, фан ва маданият бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Минаваров, Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ISESCO кафедраси ходимлари қатнашди.

Давра суҳбати давомида Бухородаги анжуманга катта тайёргарлик кўрилаётганлиги қайд этилди.

Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова нуфузли тадбирлар доирасида Ислом дунёси мамлакатлари вакиллари ва юртимиз аҳолиси учун шарқ ҳунармандлик ва хаттотлик санъати намуналаридан ташкил топган кўргазмалар намойиш этилишини маълум қилди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимига ISESCO бош директорининг иштирокидан мамнунмиз дейди, Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Минаваров .

 ISESCO бош директори ўринбосари, Маданият йўналиши бошлиғи Рихиати Салих Нажиб Ислом маданияти маркази нафақат динни тарғиб қилувчи, балки динимиз илм-фан, маданият олами эришган ютуқлари бўйича тажриба алмашиш майдони тушунилиши зарурлигини таъкидлади.

ISESCO бош директори маслаҳатчиси Бенарафа Абдел Иллаҳ умри давомида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишни орзу қилгани, Бухоро шаҳрига сафари давомида буюк муҳаддис қабрини зиёрат қилиш нияти амалга ошаётганидан бахтли эканини айтди.

Ҳозирда ISESCO вакиллари Бухорода ўтказиладиган анжуманга шаҳарнинг тайёргарлик масаласини ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 14-17 апрель кунлари Бухоро шаҳрида «Бухоро – 2020 ислом олами маданияти пойтахти» тадбирлари бўлиб ўтади.

Манба: muslim.uz

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залини экспонатлар билан бойитиш, экспозицияни ташкил этиш ҳамда режалаштирилган лойиҳалар юзасидан якуний давоми...

987 14:04 / 28.04.2025
Кеча, 31 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, давоми...

5316 12:10 / 01.04.2022
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маълумки, давоми...

1776 17:03 / 29.10.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан халқимизнинг илму маърифатини ошириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш мақсадида, Маданият ва маърифатrdquo давоми...

2360 16:32 / 13.01.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021