1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръондаги ушбу оятни энг чиройли даъват деб биламан

15:30 / 21.02.2020 3082 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 17-февраль куни Покистон пойтахти Исломободда Афғон қочқинларига бағишланган халқаро конференция ўтказилди. Бу ҳақда elbalad news манбасига таяниб, iqna сайти хабар беради.

Унда 30 дан ортиқ мамлакат иштирок этди. Хусусан, ушбу конференцияга Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам ташриф буюриб, Афғон қочқинлари ҳақида фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. У ўз нутқида Қуръони каримнинг Тавба сураси олтинчи оятидан ўқиди.

«Агар мушриклардан биронтаси паноҳ сўраса, унга паноҳ бер, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра, уни омонлик жойига етказиб қўй. Бу, уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир». (Тавба сураси, 6-оят).

«Мен Қуръондаги ушбу оятни дунё тарихидаги қочқинларни ҳимоя қилиш учун энг чиройли даъват деб биламан. Бу оят қочқинларга нисбатан бағрикенглик намунасидир. 1951 йилда БМТнинг қочқинлар мақоми тўғрисидаги битими тузилишидан юзлаб йиллар олдин юборилган эди», дейди БМТ Бош котиби.

Шунингдек, у бугунги кунда «Афғонистонга тинчлик керак, шунда Афғон қочқинлари ўз ватанларига қайтишлари мумкин», дея таъкидлади. Покистон қарийб 20 йилдан бери дунёдаги энг кўп қочқинларни қабул қилмоқда, деб қўшимча қилди Антониу Гутерриш.

БМТ статистик маълумотларига кўра, Покистонда 1,7 миллион Афғон қочоқлари рўйхатдан ўтган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирда Туркияда яшаётган суриялик хаттот Муҳаммад Моҳир Ҳозирий Қуръони каримни игна ва тилла ранг ип билан тикиб чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда ЎМИ хабар давоми...

2628 17:40 / 30.11.2018
Маълумки, Мисрда бирбирини такрор қилмайдиган минглаб кўринишдаги қадимий масжидлар бўлиб, улар дунё сайёҳларининг диққатини ўзига жалб этиб келади. Лекин давоми...

2141 16:00 / 28.02.2019
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Германияда ёш мусулмон бир одамни қутқариш учун ўз ҳаётини қурбон қилган эди. Ўшанда 17 ёшли Мустафо Алптуғ Сузен метро рейсларига тушиб давоми...

3057 17:10 / 19.06.2019
Илк марта ташкил этилаётган азон айтиш мусобақаси Қирғизистон Диний идораси кўмагида ўтказилади, деб хабар беради IQNA.Миллий танлов 2019 йилнинг 28 апрель куни давоми...

2704 13:10 / 22.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021